Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“EPS” маркази раҳбари билан учрашув ўтказилди
13:58 / 2021-06-03

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигида Корея Республикасининг Инсон ресурсларини ривожлантириш хизматининг Ўзбекистон Республикасидаги “EPS” маркази раҳбари билан учрашув ўтказилди.

Унда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи Х.Умаров, Корея Республикаси Инсон ресурсларини ривожлантириш хизматининг Ўзбекистон Республикасидаги “EPS” маркази раҳбари Квон Таэкём ва бошқа масъул ходимлар иштирок этди.

Учрашувда Е-9 виза тури бўйича 4 йил 10 ой ишлаб, 2021 йилда қайтадан шартнома олиб келган Ўзбекистон фуқароларини Корея Республикасига вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун жўнатиш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, уларни пандемия даврида COVID-19 (ПЦР) текширувидан ўтиб, Ўзбекистонда 14 кун, шунингдек, мазкур давлатга боргандан кейин ҳам 14 кунлик карантин ҳудудида сақланиши алоҳида таъкидланди.