Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эпидемияга қарши кураш янада кучайтирилди
17:14 / 2020-07-04

Фарғона вилоятида коронавирус инфекцияси билан касалланган беморлар йўқлиги боис Республика махсус комиссиясининг қарорига кўра, яшил ҳудуд сифатида белгиланган.


Фарғона вилоятида коронавирус инфекцияси билан касалланган беморлар йўқлиги боис Республика махсус комиссиясининг қарорига кўра, яшил ҳудуд сифатида белгиланган. Бироқ бу билан аҳоли хотиржамлик ва лоқайдликка берилиб қолмаслиги зарур.

Республикамизнинг бошқа вилоятларида касалланиш ҳолатлари сони кўпайиб бораётганини инобатга олиб Фарғона вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ва унинг қуйи тизимидаги барча ходимлар айни кунларда эпидемияга қарши тарғибот тадбирларини ҳар қачонлигидан ҳам кучайтирмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруқ ва кўрсатмаларига амал қилган ҳолда шаҳар-туман тиббиёт бирлашмаларида тарғибот гуруҳлари шакллантирилиб, аҳолига кенг қамровли тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Тарғибот гуруҳлари таркибига киритилган шифокор ва патронаж ҳамширалари ҳудудий маҳалла фуқаролар йиғинлари билан ҳамкорликда уй шароитида тиббий кузатувга олинган беморларни карантин қоидаларига риоя этиши юзасидан қатъий назорат ўрнатиб, хонадонлар, гузарлар, бозорлар, савдо комплекслари, аҳоли кўп тўпланадиган бошқа жойларда фуқароларга шахсий гигиена қоидалари бўйича зарур тавсиялар бермоқда.

photo_2020-07-04_10-59-53.jpg

Масалан, Фарғона шаҳридаги 7 та оилавий поликлиника томонидан тузилган тарғибот гуруҳлари биргина 3 июль куни 1632 та хонадонларга кириб, аҳоли билан коронавирус инфекцияси ва бошқа юқумли касалликларнинг олдини олиш юзасидан суҳбатлар ўтказди ва зарур тавсиялар берди.

Бундан ташқари, тиббиёт бирлашмалари ва санитария-эпидемиологик осойишталик марказлари ходимлари томонидан жойларда зарарсизлантириш ишлари ҳам кенг қамровда олиб борилмоқда. Фарғона туман санитария-эпидемиология осойишталик маркази зарарсизлантириш бўлимининг 11 нафар дезинфекторлари ва шартнома асосида ишловчи 30 нафар дезинфектор ходимлар бир куннинг ўзида 13 кило гипохлорид кальций, 1 кило биохлор зарарсизлантирувчи воситалари билан 8933 метр квадрат майдонда зарарсизлантириш ишларини олиб боришди.

Хусусан, «Водил», «Каптархона», «Чимён» деҳқон бозорларида, «Чимён» «Кончилар» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 12 та кўп қаватли уйларнинг 30 та кириш қисмларида, «Шифокор» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 5 та кўп қаватли уйларнинг 26 та кириш қисмларида зарарсизлантириш ишлари олиб борилди.

Тарғибот ва зарарсизлантириш ишлари давом этмоқда.