Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эпидемиологик чора-тадбирлар бўйича экспертлар гуруҳи томонидан Марказий Осиё конференцияси ташкил этилди
16:32 / 2022-10-10

Пойтахтимизда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ҳамда Германиянинг Эпидемиологик чора-тадбирлар бўйича эксперт гуруҳи (SEEG) томонидан Марказий Осиё конференцияси ташкил этилди.

Унда мамлакатимиз, шунингдек, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон соҳа экспертлари минтақавий ва минтақалараро контекстда пандемиянинг олдини олиш ва лаборатория ташхисоти юзасидан суҳбатлашди. Лаборатория ташхисотини такомиллаштириш йўли билан пандемиянинг олдини олишни муҳокама қилди. 
 
Анжуман иштирокчилари мамлакатларнинг турли директив ва асосий диагностика муассасалари ўртасида ҳамкорлик, техник алмашинувни кучайтириш зарурлигини таъкидлади. 
 
Маълумот учун, Германиянинг Эпидемиологик чора-тадбирлар бўйича эксперт гуруҳи ҳозирги COVID-19 пандемияси даврида мамлакатларга биринчи навбатда инфекция тарқалишини тўхтатиш ва соғлиқни сақлаш тизимини мустаҳкамлашда ёрдам бермоқда. 
 

М.Қосимова, ЎзА