Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Энтони Блинкен: “Россия киберҳужумларга қарши курашиши керак”
15:20 / 2021-06-04

АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен бошқа ҳар қандай давлат сингари Россия ҳам киберҳужумларга қарши курашишни ўз вазифаси ва бурчи деб билиши лозимлигини айтди.

“ТАСС”нинг “CNN en Español” маълумоти билан асослаган хабарига қараганда, Блинкен: “Менимча, ҳар қандай давлат бунга қариш курашиши ва тегишли гуруҳларга жазо тайинлаши лозим. Россия томони бундай ҳужумларнинг батамом тўхтатилишига эришиши шарт”, деб таъкидлаган.

У, шунингдек, Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан хакерлик ҳужумлари борасида ҳали мулоқот қилмаганини қўшимча қилган.