Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Энтони Банбер: Ўзбекистон фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларини таъминлаш борасида улкан ютуқларга эришмоқда
15:50 / 2023-11-14

Сайлов тизимлари халқаро жамғармаси (IFES) делегацияси ҳамда ташкилот президенти ва бош директори Энтони Банбер Ўзбекистонга ташриф буюрди.

Ташриф доирасида меҳмонларни Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси Равшанбек Алимов қабул қилди.  

Учрашувда ўзаро ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари, қонун ижодкорлиги жараёнини такомиллаштириш, сайлов тизимини ривожлантириш борасида ўзаро манфаатли тажриба алмашиш юзасидан фикр алмашилди.  

Э.Банбер Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси доирасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг боришини юқори баҳолади. Стратегияни амалга оширишда мамлакатимиз парламенти зиммасига ҳам муҳим вазифалар юкланганини таъкидлади.  

У IFES фаолиятининг асосий тамойиллари ва устувор йўналишлари кўп жиҳатдан мамлакатимизда амалга оширилаётган демократик ислоҳотлар мақсадларига ўхшаш ва уйғун эканини қайд этди. Янгиланган Конституциянинг қабул қилиниши ва муддатидан олдин Ўзбекистон Президенти сайлови ўтказилиши мамлакатимизда сайлов жараёнлари ва қонунчилигини такомиллаштириш, фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларини таъминлаш борасида улкан ютуқларга эришилаётганини яққол намоён этганини таъкидлади.  

Томонлар ўзаро қизиқиш уйғотган бошқа масалаларни ҳам муҳокама қилди.  

Н.Абдураимова, ЎзА