Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Энрико Бонаути: "Италияда Самарқанд ҳақида қўшиқ бор"
17:00 / 2020-09-03

Коронавирус ҳаммани уйда қолишга, имкон бўлса, маҳалладан ҳам чиқмасликка мажбур қилганига гувоҳ бўлдик.


Коронавирус ҳаммани уйда қолишга, имкон бўлса, маҳалладан ҳам чиқмасликка мажбур қилганига гувоҳ бўлдик. 

Дунёда давом этаётган пандемия туфайли ким ватанга қайтолмай сарсон, бошқаси хориждаги иш жойига етиб боролмай овора.

Айни кунларда нафақат биз, балки юртимизда фаолият юритаётган халқаро ташкилотлар ҳам доимий ҳаёт тарзига қайта бошлади.

Хўп, Ўзбекистонда қолган хорижликлар карантин кунларини қандай ўтказди? Нималардан ҳамон хавотирда?

Бу саволларга Қурғоқчил минтақаларда қишлоқ хўжалиги тадқиқотлари маркази (ИКАРДА)нинг Марказий Осиё бўйича вакили Энрико Бонаути ўз фикрини билдирди.

− Ташкилотимиз 15 мамлакатда ўз офисига эга, − дейди Энрико Бонаути.− Табиатни муҳофазалаш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, сув танқис ҳудудларда самарали технологияларни жорий этиш орқали қишлоқ хўжалигини ривожлантириш каби масалаларда минтақалардаги илмий-тадқиқот институтлари ва фермерлар билан ҳамкорлик қиламиз. Шунга мос равишда ғалла, дуккакли экин навлари, сувсизликка чидамли қўй-эчкилар зотини яратиш борасида изланишлар олиб борамиз.

Ўтган йилда ёзнинг бошида Тошкентдаги офисга ишлаш учун келгандим. Бу ердаги жамоа Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон, Туркманистон, Грузия, Озарбайжон каби давлатларни қурғоқчилик ҳолатини ўрганамиз ва таҳлил қиламиз.

Касбим тақозоси билан узоқ йиллар Сурияда, Эронда, Яқин Шарқ чўлларида ишлаганман. Ўзбекистонга келганимда ободлик ва яшил бойликни кўриб, аввалига ҳайрон бўлдим, мени нега бу ерга жўнатишди, деб. Кейин чилла бошланди... Ана шунда билдим Ўзбекистон иқлимини, ундаги ўзгаришлар ва ёзда ҳароратни нақадар кучли бўлишини...

Ўзбекистон ҳақида ватаним Италияда кўпчилик яхши билади. Мисол учун, Италияда Самарқанд ҳақида қўшиқ бор. Ёшлигимдан эшитганим бу қўшиқ матни тўлиқ эсимда қолмаган бўлсада, унда отларга алоҳида уруғ берилгани ёдимда. Ҳайрон бўлгандим. Келиб, билдимки, сизларда тулпорлар алоҳида қадрланар экан.

Тошкентда ишлаётгандим, шу йил баҳорда дўстим келди ва биз Самарқандга бордик, ундан Бухорога ўтмоқчи эдик. Афсус, ана шу кунларда Ўзбекистонда карантин эълон қилиниб, қайтишга мажбур бўлдик. Дўстим Италияга, мен Тошкентга қайтдим. Лекин, карантин давом этаётган кунларда мени Ўзбекистондан чиқариб юборишади, деган хавотир билан яшадим.

Апрель-май ойларида бўлган карантинда мен учун ҳафтада бир кун байрам бор эди, у ҳам бўлса бозорга чиқиб келадиган куним эди. Ҳафтага етадиган озиқ-овқат олишга чиқиб, озгина тоза ҳавода юриб келардим.

Уйда қолган ойларимизда юртингизнинг иқлими, суви, тупроғи ҳақидаги маълумотларни йиғиб, жамладим. Агарда давлатни автомашинага қиёсласак, тўплаган маълумотларим ана шу машинани эҳтиёт қисмларига ўхшайди. Зеро, ана шу тўпланган маълумотлар таҳлил қилиниб, дунёда рўй бераётган иқлим ўзгариши, атмосферанинг ифлосланиши, чучук сув, нефть ва газ захираларининг камайиб бораётгани сингари ўнлаб экологик муаммоларни ҳал этишда ёрдам бериш чоралари қидирилади.

Мамлакатингиз деҳқон, фермерлари кўп миқдорда экологик тоза маҳсулотлар етиштирар экан. Бироқ, фермерларга ҳосилни режалаштириш борасида ёрдам керак. Ёки мева-сабзавотлар сизларда жуда ширин. Бироқ, пишиқчилик мавсумида кўпгина мевалар харидор йўқлигидан нобуд бўлар экан. Агарда мулк эгаси бир йилда қанча маҳсулотга ва қайси турдагиларига талаб бўлишини олдиндан билса, шунга яраша маҳсулот етиштирса, ҳаммага фойда бўларди.

Дўстим билан Самарқандга борганда, қурт ва нон харид қилган эдим. Уларнинг таъми жуда ёқди. Битта нонни истеъмол қилишга кўзим қиймаганидан музлатгичга солиб қўйганман. Карантинда бекорчиликдан дўстларим билан видеоқўнғироқ қилиб гаплашиб, уларга бу нонни бирма-бир кўрсатиб, мақтандим. Бизда бу каби ой шаклидаги катта нонлар йўқ, ҳамма кўрганлар ҳайратга тушди.

Агарда туризм қишлоқлари ташкил этилиб, уларда нон ва қурт тайёрлаш ўргатилса, маблағ аямаган бўлардим. Мен Сурияда ишлаганимда агротуризмни ривожлантиришда борасидаги лойиҳада иштирок этганман. Унда маҳаллий аҳоли уйида сайёҳларни қабул қилиб, миллий таомлар тайёрлашни ўргатарди. Италияда ҳам шаҳар аҳолиси қишлоқларга бориб, дам олиб, миллий урф-одатлар билан танишиб келади. Бунинг ўзига яраша гашти бор.

Айни вақтда давлатингиз раҳбарини карантин чораларини юмшатиш, турли давлатлар билан транспорт алоқаларини тиклаш борасидаги қарорларини қўллаб-қувватлайман. Ҳаёт бир жойда тўхтаб қолмайди, у давом этади.