Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“English for Science” лойиҳаси иштирокчилари билан биринчи танишув очиқ дарси ташкил этилди
19:05 / 2021-03-30

Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник ахборот маркази Ўзбекистонлик тадқиқотчи олимлар учун билим ва кўникмаларини оширишга қаратилган бепул “English for Science” академик инглиз тили дастури учун танлов ўз ниҳоясига етди.

Бугун 30 март куни “English for Science” лойиҳасининг иштирокчилари билан биринчи танишув очиқ дарсга таклиф этилди. Танишув давомида қатнашувчилар лойиҳанинг мақсад ва вазифаси тўғрисида маълумотларга эга бўлишди.

Илмий-техник ахборот маркази директори А.Цой, йўлга қўйилган лойиҳа тўғрисида, жамиятдаги олимларнинг ўз илмий лойиҳаларини халқаро илмий хамжамиятга олиб чиқишдаги камчиликлар, илмий мақолаларнинг аксарияти Scopus маълумотлар базасидан чиқариб ташланган журналларда чоп этилаётгани ва ўқув жараёни давомида қамраб олинган дастур ҳақида сўзлади ҳамда иштирокчиларни қизиқтирган саволларига жавоб берди.

Мазкур танлов учун 1167 та мурожаат келиб тушди. Танлов жараёни 3 босқичдан иборат бўлиб, 636 нафар номзод 1-босқичга қўйилган талаблар асосида тавсия этилди. Иккинчи босқич телефон орқали суҳбат бўлиб, ушбу босқичдан 240 нафар номзод кейинги босқичга тавсия этилган бўлиб, сўнги 3-босқич илмий тадқиқотлар бўйича тақдимотни ҳимоя қилишди. Мазкур танловдан сўнг унда 200 нафар иштирокчи “English for Science” курсларига муваффақиятли қабул қилинди.