Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” қарор қабул қилди.
Унга мувофиқ:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги тўғрисидаги низом;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги қошидаги Енгил саноатни қўллаб-қувватлаш жамғармаси даромадларини шакллантириш ва маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги қошидаги Енгил саноатни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан тижорат банкларига енгил саноат корхоналарига айланма маблағлар ва ускуналар харидига ажратиладиган кредитлар учун молмявий ресурслар тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низом;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги қошидаги Енгил саноатни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан енгил саноат корхоналарини молиявий қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низом;
2025-2027 йилларда тўқимачилик корхоналарида автоматик бошқарув тизимларини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Енгил саноатни ривожлантириш агентлигининг мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, фаолиятини ташкил этиш тартиби, шунингдек, Агентлик директори ва унинг ўринбосарларининг асосий функционал вазифалари ва жавобгарлигини белгилайди.
Агентлик тўқимачилик, чарм-поябзал, ипакчилик ва гиламчилик саноати соҳаларида устувор йўналишларни белгилаш ва амалга ошириш бўйича республика мустақил ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланади.
Агетликнинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари республика ва маҳаллий ижро этувчи органлари, бошқа ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан ижро этилиши мажбурий ҳисобланади.
ЎзА