French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Енгил атлетикачиларимизнинг Қирғизистондаги муваффақияти
10:35 / 2023-06-27

Бишкек шаҳрида енгил атлетика бўйича ўтказилган халқаро турнирда мамлакатимиз атлетлари муносиб иштирок этди.

Мусобақанинг 100 метрга югуриш баҳсларида Ҳабиб Соҳибназаров маррага биринчи бўлиб етиб келган бўлса, унинг ортидан яна бир вакилимиз Жалолиддин Ҳамроқулов иккинчи бўлиб, финиш чизиғини босиб ўтди. Хотин-қизлар ўртасида 800 метрга югуришда Сабоҳат Самижонова олтин медалга сазовор бўлди. 

Найза улоқтириш баҳсларида Наргиза Қўчқорова, ядро улоқтиришда Махлиё Тожалиева шоҳсупанинг биринчи поғонасидан жой олди. Узунликка сакрашда Раиса Дробжева энг яхши натижага эришди. Ушбу йўналишда Шаҳзод Жўраев муносиб иштирок этиб, иккинчи натижани кўрсатди. 

Раиса Дробжева, Наргиза Қўчқорова, Сабоҳат Самижонова, Ирина Левинадан иборат жамоамиз 4х100 метрга эстафетада маррага иккинчи бўлиб етиб келди. Эркаклар ўртасида эса Жалолиддин Ҳамроқулов, Жавоҳир Саидаҳмедов, Aлиакбар Aлланазаров ва Ҳабиб Соҳибназаровлардан иборат жамоамиз барча рақибларини ортда қолдирди ва мусобақа ғолибига айланди. Шунингдек, эркаклар жамоамиз 400 метрга ўтган эстафетада ҳам ғалаба қозонди. 

Эркаклар уч ҳатлаб сакрашда Шаҳзод Жўраевга тенг келадигани топилмади. Баландликка сакрашда Вадим Чикалов – 2,16 метрга сакраб, энг яхши натижани қайд этди. 

3000 метрга тўсиқлар оша югуришда Муҳаммадқодир Соатов ва Воҳид Искандаров иккинчи ва учинчи ўринни эгаллади. 

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА