Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Енгил атлетикачиларимизнинг Нур-Султондаги зафарли одими
17:50 / 2021-11-27

Шу кунларда Қозоғистон пойтахти Нур-Султон шаҳрида енгил атлетика бўйича халқаро мусобақа бўлиб ўтмоқда.

Эътиборлиси, унда иштирок этаётган мамлакатимиз спортчилари муносиб натижаларни қайд этишмоқда.  

60 метрга югуришда Шарифа Давронова, узунликка сакрашда Иброҳим Маҳкамов ва Ксения Борушева, ядро улоқтиришда Аслиддин Раҳмонбердиев ва Малика Насриддинова, 1500 ва 3000 метрларга югуришда Дилшода Усмонова, баландликка сакрашда Барнохон Сайфуллаева олтин медалларга мушарраф бўлишди.  

Шунингдек, басҳлар давомида вакилларимиз 2 та кумуш ва 1 та бронза медалларини ҳам қўлга киритишди, дея хабар бермоқда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.

Нур-Султондаги турнир давом этмоқда.

Т. Рўзиев,  

ЎзА