Енгил атлетикачиларимиз халқаро турнирда 40 та медаль жамғарди
Пойтахтимизда енгил атлетика бўйича ўтказилган VI "G.Arzumanov Memorial" халқаро турнири ўз якунига етди.
Мусобақада ёш атлетларимиз билан биргаликда Шоҳрух Давлатов, Иван Денисов, Шарифа Давронова, Сухроб Хўжаев, Светлана Радзивил каби таниқли спортчиларимиз мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилди.
Шунингдек, Туркия, Тожикистон, Украина, Грузия, Греция, Қозоғистон, Қирғизистон, Қувайт, Кения, Эрон давлатларидан келган 194 нафар спортчи ғолиблик учун рақобатлашди.
Мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари енгил атлетиканинг турли йўналишлари бўйича 12 олтин, 11 кумуш, 17 бронза жами 40 та медални қўлга киритди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА