Енгил атлетикачиларимиз шоҳсупа тўрида
Туркиянинг Куня шаҳрида бўлиб ўтаётган Ислом бирдамлиги ўйинларида Сафина Саъдуллаева ҳамда Светлана Ралзивилш шоҳсупага кўтарилди.
Енгил атлетиканинг баландликка сакраш баҳсларида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган икки нафар атлетимиз билдирилган ишончни оқлади. Сафина мазкур йўналишда 1.97 метр натижа билан олтин медални қўлга киритди.
Шунингдек, бир қатор йирик мусобақалар ғолиби Светлана Радзивил 1.87 метр баландликни забт этиб, мусобақанинг кумуш медали билан тақдирланди.
ЎзА