Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Енгил атлетикачиларимиз апрель ойида қандай мусобақаларда иштирок этади?
09:49 / 2024-03-27

Жорий йилги спорт мавсуми Олимпия ўйинлари туркумидан жой олган спорт турлари учун ўта масъулиятли экани барчамизга маълум. Шу ўринда спортчиларимиз яна тўрт ойдан сўнг Париж шаҳрида ўтадиган XXXIII Олимпиада мусобақасига йўлланмаларни қўлга киритиш ва ушбу йирик спорт тадбирига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида турли хил мусобақаларда иштирок этмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси терма жамоа аъзоларини юқори спорт ҳолатида ушлаб туриш, Олимпиада ўйинларидек нуфузли мусобақаларга яна йўлланмаларни қўлга киритиш ва унда муносиб иштирок этиш учун ҳар ойда турли халқаро турнирларда иштирок этишини таъминламоқда.  

Аниқроқ айтадиган бўлсак апрель ойида атлетларимиз маҳаллий мусобақалардан ташқари 4 та юқори савиядаги халқаро турнирларда иштирок этади. Дастлаб, Ўзбекистон терма жамоаси 6-7 апрель кунлари Туркиянинг Анталия шаҳрида ўтадиган «Olimpik Deneme Yarışması» миллий мусобақасида ўз омадини синаб кўради. 21 апрель куни эса пойтахтимизда «Label» мақомидаги VI «Тошкент халқаро марафони BYD» ташкил этилади ва унда марафончиларимиз ҳам иштирок этади. 24-27 апрель кунлари Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида U20 ёш тоифасида XXI Осиё чемпионати ўтказилади ва унда ёшлар терма жамоамиз қитъа чемпионлиги учун баҳсларга киради. Апрель ойининг сўнгги халқаро турнири Германияда 29 апрель куни бўлиб ўтади. Унда тажрибали спортчимиз Андрей Петров «Elite Label» мақомидаги «38-Haspa Marathon Hamburg» марафонида қатнашиши кутилмоқда.  

Маълумот учун, айни дамда фақатгина Шоҳруҳ Давлатов енгил атлетиканинг марафон спорт тури бўйича Олимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритган.  

 

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА