Енгил атлетика мусобақалари август ойидан бошланиши мумкин
Миллий чемпионатлар ҳар бир мамлакатнинг энг кучли спортчилари учун маълум муддатлик танаффусдан сўнг, йирик мусобақалар олдидан тайёргарлик вазифасини ўтайди.
Халқаро енгил атлетика федерациялари ассоциацияси (World Athletics) 2020 йилнинг 8-9 август кунларини енгил атлетика бўйича коронавирус пандемияси туфайли ҳозир бекор қилинган миллий чемпионатларни ўтказиш учун энг мақбул сана деб топди.
Миллий чемпионатлар ҳар бир мамлакатнинг энг кучли спортчилари учун маълум муддатлик танаффусдан сўнг, йирик мусобақалар олдидан тайёргарлик вазифасини ўтайди.
Шуни таъкидлаш керакки, атлетлар комиссияси ва Жаҳон енгил атлетика кенгашининг қарорига кўра, 2020 йил 6 апрелдан 30 ноябргача бўлган даврда енгил атлетика бўйича ҳар қандай мусобақада эришилган натижалар Токио олимпиадаси нормативлари ёки жаҳон рейтинги учун ҳисобга олинмайди.