Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Энг зўр жамоа финалда аниқланади
16:09 / 2021-11-13

Наманган шаҳридаги “Паҳлавон” спорт мажмуасида Республика прокуратура органлари ташкил этилганлигининг 30 йиллигига бағишлаб Мажбурий ижро бюроси идоралари ходимлари ўртасида мини футбол турнири ўтказилмоқда.

Мусобақа доирасидаги учрашувда Бюронинг Тошкент вилояти бошқармаси жамоасини пенальтилар сериясида мағлубиятга учратган (Ҳисоб 11:10) МИБ Наманган вилояти бошқармаси жамоаси кейинги босқичга йўл олган эди. Чорак финал баҳсида Фарғона вилояти терма жамоаси билан майдонга тушган наманганликлар бу гал ҳам ғалаба қозондди.

Чорак финал ўйини шиддатли лаҳзаларни мухлисларга тақдим этди. Асосий бўлимларда 1:1 ҳисоби қайд этилган бўлса, қўшимча вақтда эса 2:2 дуранг натижага эришилди. Ғолиб номи пенальти тепиш орқали аниқланиб, унда МИБ Наманган вилояти бошқармаси жамоаси 3:1 ҳисобида ғолиб бўлди ва  ярим финалга йўллланмани қўлга киритди.

Мини футбол турнирининг пойтахтимизда бўладиган финал босқичида водий шарафини МИБ Наманган вилояти жамоаси ҳимоя қилади.

Оқилхон Дадабоев, ЎзА