Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Энг яхши хотин-қизлар фаоли” танлови ғолиблари тақдирланди
09:52 / 2025-10-18

Пойтахтимизда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва қатор ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда “Энг яхши хотин-қизлар фаоли” танловининг Тошкент шаҳар босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Тадбир аввалида мамлакатимизда хотин-қизлар фаолиятини такомиллаштириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар хусусида сўз борди. Хотин-қизлар бандлиги ва уларнинг таълим олиши учун жорий этилган сўнгги янгиликлар борасида маълумотлар берилди.

Шундан сўнг “Энг яхши хотин-қизлар фаоли” танловининг Тошкент шаҳар босқичи ғолиблари эълон қилинди.

Тадбирда қайд этилганидек, Мирзо Улуғбек тумани Турон маҳалласи хотин-қизлар фаоли Зебинисо Маҳмудова, Чилонзор тумани Хирмонтепа маҳалласи хотин-қизлар фаоли Наргиза Бобожонова ҳамда Учтепа тумани Тинчликобод маҳалласи хотин-қизлар фаоли Ноила Мадаминовалар кўрик-танлов ғолиблигини қўлга киритган.

Ғолиблар фахрий ёрлиқ ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Гулноза Бобоева,

ЎзА