English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Энг яхши тарғиботчилар аниқланди
10:16 / 2023-08-12

Андижон вилояти ички ишлар органлари ходимлари ўртасида “Энг яхши маънавий-маърифий ишлар тарғиботчиси” танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Президентимизнинг 2023 йил 20 январдаги “Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги қарорига асосан ходимлар ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, уларнинг жисмоний ва касбий тайёргарлик даражасини юксалтириш, ходимлар орасида қонунчилик ва хизмат интизомини мустаҳкамлаш, илғорларни рағбатлантиришга қаратилган қатор тадбирлар ўтказилмоқда. Жумладан, ички ишлар органлари ходимлари ўртасида ўтказилаётган “Энг яхши маънавий-маърифий ишлар тарғиботчиси” танлови ҳам ана шу йўналишдаги ишлардан биридир.  

Мазкур танловнинг Андижон вилояти босқичида ИИБ тизимидаги бошқармалар, туман, шаҳар ички ишлар бўлимлари бошлиқларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари иштирок этиб, ўзларининг профессионал билим ва маҳоратларини намойиш этди.  

Белгиланган тўртта шарт бўйича ўтган танловнинг якуний натижаларига кўра, Андижон вилояти ИИБ Тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбар отряди командирининг тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари, майор Хуршидбек Юлчиев 1-ўринни эгаллаб, танловнинг республика босқига йўлланма олди.

Танловда Хонобод шаҳар ички ишлар бўлими бошлиғининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари катта лейтенант Элдорбек Кирғизов иккинчи, Балиқчи тумани ички ишлар бўлими бошлиғининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари, майор Улуғбек Пўлатов учинчи ўринга лойиқ топилди.

Ғолиб ва совриндорлар диплом ва пул мукофоти билан тақдирланди.

 

Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ,

З. УМРЗОҚОВ (сурат),ЎзА