Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Энг яхши тадбиркор” Республика кўрик-танлови натижалари эълон қилинди
18:55 / 2024-09-13

Хабарингиз бор, “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ ва Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси ҳамкорлигида “Энг яхши тадбиркор” Республика кўрик-танлови эълон қилинган эди.

Бугун пойтахтимизда кўрик-танловнинг Республика босқичи ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Сўнгги йилларда юртимизда аҳолининг тадбиркорлик фаолиятини манзилли қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш масаласи давлат сиёсати даражасига олиб чиқилди. Хусусан, Президентнинг тадбиркорлар билан учрашиб, мулоқот қилиши анъана тусини олди. Бинобарин, амалга оширилаётган ислоҳот ва янгиланишлар энг устувор вазифаларимиздан бири, аҳоли турмуш фаровонлиги ошишига замон яратмоқда.

Тантанали маросим аввалида мазкур йўналишдаги эришилаётган натижалар эътироф қилинди. 

[gallery-19262]

“Энг яхши тадбиркор” Республика кўрик-танлови миллий ва халқаро бозордаги қаттиқ рақобатга қарамасдан, яратган маҳсулот ва хизматлари билан ўз ўрнини топиб бораётган ишбилармон юртдошларимизни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди. Бунинг учун танлов низомига мувофиқ ғолиблар учта номинацияда саралаб олинди.

Хусусан, бизнесда юқори кўрсаткичларга эришган, ишлаб чиқаришда замонавий технологияларни жорий этган, янги маҳсулот турларини ишлаб чиқараётган, маҳаллаларда янги иш жойларини яратган илғор тадбиркорлар орасидан Энг яхши тадбиркор номинацияси бўйича сараланди. Шу билан бирга, Энг яхши ёш тадбиркор ҳамда Энг яхши аёл тадбиркор йўналишлари бўйича иштирокчилар махсус тузилган комиссия томонидан танлаб олинди ва ғолиб деб топилди.

Маросимда ғолиб ва совриндорлар “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ томонидан муносиб тақдирланди.

Ш.Маматуропова, ЎзА