French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Энг яхши патронажлар муносиб тақдирланди
17:20 / 2025-12-24

Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси тасарруфидаги ҳудудий тиббиёт бирлашмаларида 2025 йил давомида оналик ва болаликни муҳофаза қилишда патронаж доялар томонидан амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинди.

Тадбирда вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Феруза Раҳматуллаева жорий йилда амалга оширилган ишлар ҳамда келгусида белгиланган устувор вазифалар хусусида атрофлича сўз юритди. Қайд этилганидек, ҳудудларда тиббий ёрдамни мақсадли йўналтириш тизимини юқори даражада ташкил этиш, оналар ва болаларга кўрсатилаётган тиббий хизматнинг самарадорлигини ошириш чоралари кўрилмоқда. 

– “Ишонч-2030” лойиҳаси асосида Тошкент вилоятидаги 21 та туғруқ муассасалари 23 хил турдаги замонавий тиббий ускуналар билан таъминланди, – дейди Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ф.Раҳматуллаева. – Бу орқали соҳа ходимларига ҳам қулайлик яратилди. Чирчиқ шаҳар туман тиббиёт бирлашмасига қарашли 101 ўринли туғруқ муассасаси илк бор фаолиятини бошлади. Чиноз туманидаги 100 ўринли туғруқ бўлими биноси мукаммал таъмирдан чиқарилди ва фойдаланишга топширилди. Шу билан бирга, халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш борасида ҳам сарҳисоб қилишга арзигулик натижалар бор. Масалан, Россия Федерациясининг Москва вилояти Соғлиқни сақлаш вазири М.Забелин ва Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Т.Арзиқулов томонидан ўзаро ҳамкорлик меморандумига асосан жорий йил 26 нафар акушер-гинекологлар, неонатологлар ва реаниматологлар малака ошириб қайтди. 

Тадбир доирасида “Патронаж доя – аёл саломатлиги” кўрик-танлови иштирокчиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда “Энг яхши патронаж доя”, “Энг намунали соғлом оила хонаси патронаж дояси”, “Энг фаол соғлом турмуш тарзи тарғиботчиси”, “Она сутининг энг фаол тарғиботчиси”, “Оғир ҳолатда зудлик билан тўғри қарор қабул қилган патронаж доя” каби 10 дан ортиқ турли номинациялар бўйича ғолиблар бошқарма томонидан тақдирланди. 

А.Мусаев,ЎзА.