Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Энг яхши лойиҳалар тақдимоти
16:31 / 2016-08-05

“Тадбиркор қизнинг энг яхши лойиҳаси” танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичида 17 тадбиркор қиз иштирок этди.

“Тадбиркор қизнинг энг яхши лойиҳаси” танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичида 17 тадбиркор қиз иштирок этди.

“Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!” шиори остида Қорақалпоғистон Республикаси хотин-қизлар қўмитаси, Марказий банкнинг Қорақалпоғистон Республикаси бош бошқармаси, Савдо-саноат палатаси ҳудудий бошқармаси, “Тадбиркор аёл” уюшмаси Қорақалпоғистон Республикаси бўлими ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда Президентимиз раҳнамолигида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, хотин-қизлар, айниқса, касб-ҳунар коллежини битираётган қизларни тадбиркорликка жалб этиш, уларнинг бу борадаги билим ва кўникмасини юксалтиришга қаратилаётган алоҳида эътибор юксак самаралар бераётгани таъкидланди.

Лойиҳалари энг яхши, деб топилган 6 қиз танловнинг мамлакат босқичига йўлланма олди. Уларга ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалар топширилди.

Ғолиблар сафида мўйноқлик Бегзода Қоратоева ҳам бор. У банкдан оладиган 6 миллион сўмлик имтиёзли кредити ҳисобидан чорвачиликни ривожлантиришни мақсад қилган.

– Лойиҳам амалга ошса, бир неча тенгдошим ишли бўлади, – дейди Б.Қоратоева. – Юртимизнинг чекка ҳудуди бўлган Мўйноқ туманида ҳам биз, ёшларнинг истеъдод ва салоҳиятимизни юзага чиқариш учун замонавий шароитлар яратилган. Имкониятлардан самарали фойдаланиб, чорвачилик ривожи учун қулай шароит мавжуд туманимизда аҳоли фаровонлигини юксалтиришга ҳисса қўшишни мақсад қилганман.