Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Энг яхши ишбилармонлар кўриги
20:12 / 2015-05-07

Фарғонада бўлиб ўтган “Ташаббус – 2015” республика кўрик-танловининг вилоят босқичида 55 тадбиркор, фермер ва ҳунарманд иштирок этди.

Фарғонада бўлиб ўтган “Ташаббус – 2015” республика кўрик-танловининг вилоят босқичида 55 тадбиркор, фермер ва ҳунарманд иштирок этди.

Президентимиз раҳнамолигида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш, импорт ўрнини босувчи, экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Айни пайтда вилоятда 52 мингдан зиёд кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъекти фаолият кўрсатиб, уларнинг вилоят ялпи ҳудудий маҳсулотидаги улуши 62,1 фоизни ташкил этмоқда. Ўтган йили 14 мингга яқин тадбиркорлик субъектига тижорат банклари томонидан 600 миллиард сўмдан ортиқ кредит маблағи ажратилди.

Тадбирда ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва хўжалик юритишнинг бошқа соҳаларида самарали фаолият юритаётган кичик бизнес вакилларини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, уларнинг илғор тажрибаларини оммалаштириш, ҳамкорлик алоқаларини кенгайтиришда анъанавий “Ташаббус” кўрик-танлови алоҳида аҳамият касб этаётгани таъкидланди.

Танлов импорт ўрнини босувчи, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқараётган тадбиркорлар, ўзи етиштирган маҳсулотни қайта ишлашни йўлга қўйган, чорвачилик ва бошқа соҳаларда юқори натижаларга эришаётган фермерлар сафи кенгайиб бораётганини кўрсатди. Номинациялар орасида ёшларни рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани ёш ишбилармонларни янги ташаббусларга ундамоқда. Хусусан, Тошлоқ туманидаги “Ста пласт”, Қўштепа туманидаги “Исмоилжон гиламлари”, Ўзбекистон туманидаги “Conul texstil” каби ёшлар раҳбарлигидаги хусусий корхоналар маҳсулотлари хорижга экспорт қилинаётгани фикримизни тасдиқлайди.

“Йилнинг энг яхши тадбиркори” йўналишида Қўштепа туманидаги “Чимкент султонлари гилами” хусусий корхонаси раҳбари Абдубанноп Султонов, “Йилнинг энг яхши фермери” йўналишида Тошлоқ туманидаги “Ўзбегим даласи” фермер хўжалиги раҳбари Равшан Шераев, “Йилнинг энг яхши ҳунарманди” йўналишида риштонлик уста кулол Саид Аҳмедов биринчи ўринни эгаллади. Ғолиблар танловнинг мамлакат босқичида иштирок этади.