Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Энг улуғ, энг азиз” танловининг ғолиблари аниқланди
09:03 / 2025-08-25

Урганч шаҳрида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан Журналистлар уюшмаси вилоят бўлими, вилоят ҳокимлиги ҳамда бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида анъанавий “Энг улуғ, энг азиз” Республика кўрик-танловининг вилояти босқичи бўлиб ўтди.

Танловда турли йўналишлар бўйича 60 нафардан зиёд журналист, ёзувчи, шоир ва рассомлар ўзларининг қарийб 200 та ижодий иши билан иштирок этди.  

Ижодкорлар “Босма оммавий ахборот воситалари ходимларининг журналистик ишлари”, “Энг яхши публицистик китоби учун”, “Тасвирий санъат, фото дизайн ишлари”, “Ёзувчи ва шоирларнинг бадиий асарлари”, “Интернет журналистикаси”, “Радио ижодкорларининг энг яхши материаллари”, “Телевидение ижодкорларининг энг яхши материаллари” каби 7 номинацияда ўз иқтидорларини намоён этдилар.

Тадбирда Хоразм вилоят ҳокими ўринбосари Ботир Саидов ва Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Хоразм вилояти бўлими раиси Ўткир Матқурбанов иштирок этиб, танловнинг нуфузи ва қамрови йилдан-йилга ошиб бораётганини таъкидладилар. Шунингдек, вилоятдан ташқарида яшаб фаолият юритаётган ижодкорлар ҳам ўзларининг Хоразмга оид ижодий ишларини тақдим этгани катта қўллаб-қувватлаш эканлиги таъкидланди.

Ғолиб ва совриндорларга диплом ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

[gallery-24936]

“Энг улуғ, энг азиз” танлови мустаҳкам журналистика ва санъат анъаналарини ривожлантириш, ижодкорларни рағбатлантириш ва уларнинг яратган асарлари орқали мустақиллик ғояларини кенг тарғиб қилишга хизмат қилади.  

Аҳмаджон Шокиров,  

Беҳзод Саидов (сурат),

ЎзА мухбирлари