Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Энг улуғ, энг азиз”: танлов ғолиблари тақдирланди
08:08 / 2024-08-22

Жиззах шаҳридаги “Sambhram” университети мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 33 йиллигига бағишлаб “Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!” шиори остида ўтказилган “Энг улуғ, энг азиз” анъанавий республика кўрик-танловининг вилоят босқичи ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда журналистлар, ёзувчи, шоир, рассом, дизайнерлар, ижтимоий тармоқ ижодкорлари, кенг жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Унда Ўзбекистон “Тасвирий ойна” ижодий уюшмаси раиси Исфандиёр Латипов сўзга чиқиб, мамлакатимизда амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик ишлари ҳақидаги, босма ва ижтимоий тармоқлардаги таҳлилий ва публицистик мақолалар, шеър ва насрий асарлар, ранг-бўёқ расмлар, телекўрсатув ва радиоэшиттиришларнинг ҳар бири энг юқори мукофотга лойиқлигини, буларнинг барчаси мустақиллик ва мамлакатимизда олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотлар шарофати туфайли эканини таъкидлади.  

[gallery-18827]

– Президентимиз раҳбарлигида олиб борилаётган оқилона сиёсат туфайли давлатимизнинг дунё миқёсидаги ютуқларининг бардавомлиги натижаси ўлароқ биз эркин эмин яшаяпмиз ва ижод қиляпмиз, – дейди кўрик-танловнинг босма ахборот воситалари бўйича биринчи ўрин соҳиби, эркин журналист Абдусаттор Содиқов. – Ижодкор сифатида мана шу Ватан тақдирига бефарқ бўлмай, мустақиллик даврида, айниқса, кейинги 6-7 йил давомида, вилоятимизда ва биргина Зомин туманидаги оламшумул ютуқлар, бунёдкорлик ишлар, кексаларимизга қаратилаётган ғамхўрлик ва ёшларимизга яратилаётган шарт-шароитларни ёритишда фаоллик кўрсатганим, ижодим билан ҳисса қўшганимни рағбатлантиришганидан бениҳоя хурсандман.  

Тадбирда ғолиб ва совриндорлар диплом ҳамда пул мукофотлари билан тақдирланди. Вилоят санъаткорлари ижросида янграган куй ва қўшиқлар иштирокчиларга байрамона кайфият улашди.  

А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (сурат), ЎзА.