Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Энг ташаббускор сектор”
11:37 / 2024-03-25

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 августдаги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан барча сектор раҳбарларининг иш фаолиятларини баҳолаш (рейтинг) тизими ишлаб чиқилган.

Шунингдек, қарорда секторлар фаолияти “Энг намунали сектор” ва “Энг ташаббускор сектор” номинациялари бўйича ҳар йил якунида баҳоланиши, баҳолаш натижаси бўйича ғолиб бўлган секторларни рағбатлантириш масалалари кўрсатиб ўтилган.  

Қарор ижросини таъминлаш мақсадида 2023 йил давомида самарали иш ташкил этганлиги сабабли Бухоро вилояти Ромитан тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Умиджон Барноев “Энг ташаббускор сектор” номинацияси бўйича вилоятдаги сектор раҳбарлари орасида ғолибликни қўлга киритди.  

Туман ҳокимига эришган натижалари учун вилоят ҳокимлиги томонидан сертификат ҳамда эсдалик совғалари топширилди.  

Маълумот учун: ўтган 2022 йилда ҳам  Ромитан тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Умиджон Барноев “Энг ташаббускор сектор” номинацияси бўйича вилоятдаги секторлар раҳбарлари орасида ғолибликни қўлга киритган эди.  

 

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.