French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Энг оммабоп мессенжерлар рўйхати эълон қилинди
15:09 / 2022-08-10

Бугунги кунда ахборот-коммуникацион технологиялари асосидаги замонавий воситалар ҳаётимизнинг муҳим қисмини эгаллаб улгурган.

Хусусан, ижтимоий тармоқлар глобаллашув жараёнларини жадаллаштириш билан бир қаторда, инсоният ўртасида алоқа алмашишнинг энг муҳим ва ажралмас воситаси бўлиб улгурган.

Маълумотларга кўра, айни дамда бутун инсониятнинг 63 фоиз қисми интернетдан фойдаланади.

Қарийб 1 йиллик давр ичида интернет фойдаланувчилари сони 200 миллионга ортган. Интернет фойдаланувчиларнинг асосий қисми (92,4 фоиз) мобиль қурилмалар воситасида интернетдан фойдаланишади. 4,65 миллиард фойдаланувчи ижтимоий тармоқлардан фаол. Ушбу рақамлар онлайн оламнинг нақадар муҳимлигини яна бир бор ифодалайди.

Дунё бўйича 3 миллиарддан ортиқ инсон мессенжерлардан фойдаланади.  Энг кўп фойдаланувчига эга бўлган платформалар Facebook ва WhatsApp бўлиб, 2,5 миллиарддан ортиқ инсон улардан фойдаланади. Бундан ташқари бир қанча ривожланган мамлакатларда миллий мессенжерлар ҳам кенг оммалашган. 

Жумладан, Японияда Line, Жанубий Кореяда KakaoTalk ва Хитойда WeChat.

Statista.com сайти энг оммабоп мессенжерлар рўйхатини эълон қилди. Унга кўра, WhatsApp – 2 миллиардан кўп, Weixin/Wechat (Хитой) – 1,3 миллиардга яқин, Facebook Messenger – 988 миллион, QQ – 574 миллион  Snapchat – 557 миллион, Telegram эса – 550 миллион фойдаланувчига эга экан.

Энг оммабоп мессенжер WhatsApp кейсида қуйидагиларни кўришимиз мумкин. Мазкур мессенжердан бир кунда 100 миллиарддан ортиқ хабар юборилади. Мобиль қурилмалар орқали бир кунда иловадан ўртача 38 дақиқа давомида фойдаланилади. Бунда 26-35 ёш атрофидаги фойдаланувчиларнинг улуши 27 фоизни ташкил этиб, уларнинг 46,1 фоиз қисми аёллардир.
 
Ўзбекистонда энг оммабоп мессенжерлар Telegram, WhatsApp,  Facebook Мessenger ҳисобланади. Фойдаланувчиларнинг 80 фоизи Telegramдан, 22 фоизи WhatsApp ва 6 фоиз Facebook Мessengerдан фойдаланади.

Datareportal.com маълумотларига кўра Ўзбекистон аҳолисининг қарийб 70 фоиз қисми интернет фойдаланувчиси ҳисобланади. Аҳолининг 18,3 фоиз қисми ижтимоий тармоқлардан фойдаланишади.

Яна бир маълумот, мамлакатимизда аҳолиси энг кўп Instagram ижтимоий тармоғидан фойдаланади. Ҳозирги кунда ушбу тармоқдан фойдаланувчилар сони 4,8 миллиондан ортиқ ҳисобланади. Уларнинг 34,4 фоизи аёллар бўлиб, асосан 18-35 ёшдаги инсонлар ташкил этади.

Гўзал Сатторова, ЎзА