Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 23 сентябрдаги “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти “Ҳудудий қурилиш-монтаж дирекцияси” Қорақалпоғистон ҳудудий филиали томонидан шаҳар ва туманлардаги энг оғир деб топилган маҳаллаларда қурилиш-таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
– Қорақалпоғистон Республикасида жорий йилда давлат қарорлари асосида 0,4-110 кВли электр узатиш тармоғини, 12 минг 906 дона темир-бетон устуни, 406,1 км 0,4-6/10кВ, 37,5 км 110кВ электр узатиш тармоғини ва 91 дона трансформатор пунктини янгидан қуриш ва реконструкция ишларини бажариш лойиҳалаштирилган бўлиб, бугунги кунда амалда жами 4 минг 191 дона темир-бетон устуни, 0,4-6/10кВ – 124,5 км, 35-110кВ - 9 км электр узатиш тармоғи ва 23 дона трансформатор пунктини янгидан қуриш ва реконструкция ишлари бажарилди. Натижада жами 15 минг 200 дан ортиқ хонадоннинг электр энергияси истеъмоли яхшиланди, – дейди “Ҳудудий қурилиш-монтаж дирекцияси” Қорақалпоғистон ҳудудий филиали директори Нокисбай Утегенов.

Юқорида қайд этилган қарор асосида 87 та маҳаллада 12 минг 906 дона темир-бетон устуни, 398,1 км узунликдаги 0,4-6-10 кВ электр узатиш тармоғи ва 88 дона трансформатор пунктини реконструкция қилиш ва янги қурилиш ишларини бажариш режалаштирилган. Бу ишларга 74 миллиард 496,0 миллион сўм маблағ ажратилган. Бугунги кунда амалда 4 минг 191 дона темир-бетон устуни ва 121,6 километр электр узатиш тармоғи ва 23 дона трансформатор пунктини янгидан қуриш ва реконструкция ишлари бажарилиб, бу борадаги ишлар давом этмоқда. Шунингдек, давлатимиз раҳбарининг 2024 йил 24 декабрдаги “2025 - 2027 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори асосида 0,4-6/10кВ - 2,9 км, 35-110кВ - 37,5 километр электр узатиш тармоғи ва 1 дона подстанция, 2 дона КРУН янгидан ўрнатиш режалаштирилган бўлиб, бугунги кунга 0,4-6/10кВ - 2,9 км, 35-110кВ - 9 километр электр узатиш тармоғи ва 1 дона подстанция, 2 дона КРУН янгидан бажарилиб, ишлар давом этмоқда. Бу ишларга 54 миллиард 493,3 миллион сўм маблағ сарфлаш белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 декабрь кунги “Янги Ўзбекистон” массивларини қуриш ва ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” ги фармони асосида Амударё, Қонликўл ва Элликқалъа туманларидаги 3 та маҳаллада 103 дона темир-бетон устуни, 5,1 км узунликдаги 0,4-6-10 кВ электр узатиш тармоғи ҳамда 3 дона трансформатор пунктида реконструкция ва янги қурилиш ишларини бажариш режалаштирилган.
Бугунги кунда амалда 88 дона темир-бетон устунида, 7,8 километр электр узатиш тармоғи ва 1 дона трансформатор пунктида ишлар бажарилди.

“Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури доирасидаги ишлар чекка ҳудудларда ҳам олиб борилмоқда. Тахтакўпир тумани ҳудудидаги энг оғир деб топилган 5 та маҳаллада қурилиш-таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларини таъкидлаш жоиз. Хусусан, тумандаги “Қўнғироткўл”, “Мулк”, “Дауқара”, “Жанадарё” овул фуқаролар йиғинларида ҳамда “Қоратеран” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жами 14,7 километрлик электр тармоғини СИП кабелларига алмаштириш, 6 дона трансформатор пунктини янгидан қуриш ҳамда 340 дона темир-бетон электр устунини ўрнатиш белгиланган.
Бугунги кунда ушбу йўналишларда қурилиш ишлари изчил давом эттирилиб, амалда 266 дона темир-бетон устуни ва 6 километр электр узатиш тармоғи ва 1 дона трансформатор пунктини янгидан қуриш ва реконструкция ишлари бажарилди. “Қўнғироткўл” овул фуқаролар йиғини ҳудудида янги қувватдаги 100 кВа трансформатор пунктини ўрнатиш ишлари олиб борилди.
Ҳудудларда дастур ижроси доирасидаги ишлар давом этмоқда.
Довуд Абибуллаев,
ЎзА мухбири