Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Энг намунали ёшлар етакчилари пул мукофоти билан тақдирланди
15:30 / 2025-12-23

Пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида “Йилнинг энг намунали маҳалла ёшлар етакчиси” танловининг Республика босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Танловда мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган фаол ёшлар етакчилари ўз фаолияти давомида амалга оширган ишлари, илғор тажрибалари ва ташаббусларини намойиш этди.

Танлов ёшлар етакчилари фаолиятини ҳар томонлама сарҳисоб қилиш, улар ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, шунингдек, энг фаол ва ташаббускор етакчиларни аниқлаш ҳамда рағбатлантириш мақсадида ташкил этилди.

Ушбу тадбирда Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш комиссияси раиси Қаҳрамон Қуронбоев, Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев, ҳамкор ташкилотлар вакиллари ҳамда маҳаллалардаги энг фаол ёшлар етакчилари иштирок этди.

“Йилнинг энг намунали маҳалла ёшлар етакчиси” танловининг Республика босқичида юқори натижа қайд этган ёшлар етакчилари  пул мукофотлари билан тақдирланди.

Гулноза Бобоева,

ЎзА