French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Энг намунали хотин-қизлар фаоли” аниқланмоқда
10:55 / 2025-09-20

Бухоро вилоятининг маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари ўртасида “Энг яхши хотин-қизлар фаоли” танловининг шаҳар, туман босқичлари бўлиб ўтмоқда.

Танловда хотин-қизлар муаммоларини тизимли ҳал этиш, уларнинг бандлигини таъминлаш, маҳаллаларда фаолият юритаётган оила ва хотин-қизлар билан ишловчи комиссиялар ишининг самарадорлигини ошириш, ажримлар ва аёллар ўртасидаги жиноятчиликни камайтириш, шунингдек, нотинч оилалар билан олиб борилаётган амалий ишлар бўйича тақдимотлар амалга оширилмоқда. Худди шундай танлов Бухоро шаҳрида бўлиб ўтди. Танловда шаҳардаги маҳаллаларда фаолият олиб бораётган хотин-қизлар фаоллари қатнашди. 

Танлов якунига кўра, Бухоро шаҳридаги “Зарафшон” ва “Амир Темур” маҳалла фуқаролар йиғини хотин-қизлар фаоли Навбаҳор Қорёғдиева юқори натижаларни қайд этиб, 1-даражали диплом билан тақдирланди ҳамда вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритди. “Сифатмуний” маҳалла фуқаролар йиғини хотин-қизлар фаоли Нигора Солиева 2-даражали, “Кўкалдош” ва “Алишер Навоий” маҳалла фуқаролар йиғини хотин-қизлар фаоли Нодира Жўраева 3-даражали диплом билан тақдирланди.

Шунингдек, Вобкент туманида танловнинг туман босқичи бўлиб ўтди. Тадбирда Оила ва хотин-қизлар қўмитаси масъул ходими А.Маҳмудова ва Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бош мутахассиси Б.Эсанов ҳам иштирок этди. 

Танловда 1-ўринни “Хўжаработ” маҳалла фуқаролар йиғини хотин-қизлар фаоли Т.Жўраева, 2-ўринни “Косари” маҳалла фуқаролар йиғини хотин-қизлар фаоли Ф.Қаҳҳорова, 3-ўринни “Чангарон” маҳалла фуқаролар йиғини хотин-қизлар фаоли М.Ҳожиева қўлга киритди. Биринчи ўринни эгаллаган Т.Жўраева вилоят босқичида иштирок этиш учун лойиқ деб топилди.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.