Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Энг намунали ташкилот”: Иккинчи ўрин - Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси
12:27 / 2021-01-08

ЎзАнинг “Йил танлови – 2020” тадбирида танловнинг “Энг намунали ташкилот” йўналишида Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси иккинчи ўринни эгаллади.

ЎзАнинг “Йил танлови – 2020” тадбирида танловнинг “Энг намунали ташкилот” йўналишида Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси иккинчи ўринни эгаллади.  

Кадрлар малакасини халқаро меҳнат бозори талабларига мослаштириш мақсадида Миллий малака тизими ишлаб чиқилди. Ушбу тизим 9000 га яқин касблар бўйича кадрлар тайёрлаш имконини беради ва бу орқали Ўзбекистон Миллий малака тизимига ўтади.

Миллий малака тизими ўз ичига қуйидагиларни қамраб олади: миллий квалификация рамкаси, тармоқ квалификация рамкаси, профессионал таълим стандарти, таълим стандарти, таълим дастурлари.

Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчи касблари классификаторига ўзгартириш киритиш бўйича таклифлар, тармоқ квалификацияси, профессионал стандартлар ишлаб чиқилди.  

Меҳнат бозорида ўрта бўғин кадрларга бўлган реал эҳтиёжларга мувофиқ қурилиш, енгил саноат, кимё-саноат, қишлоқ хўжалиги ва бошқа тармоқлар томонидан тармоқ квалификация рамкаси, касблар бўйича профессионал стандартлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш жараёнлари давом этмоқда.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги мутахассислар билан биргаликда 20 дан ортиқ хорижий давлатлар тажрибаси асосида Ўзбекистонда Миллий квалификация рамкаси ишлаб чиқилди.

Навбатдаги босқич Тармоқ квалификация рамкасини ишлаб чиқишдан иборат.  

         Муаттар Бурҳонова, Оқил Ғуломов(сурат), ЎзА