Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Энг намунали маҳалла ёшлар етакчилари танловнинг мамлакат босқичига йўлланма олди
18:43 / 2023-12-14

ФОТОРЕПОРТАЖ

Термиз шаҳридаги “Ёшлар маркази”да “Йилнинг энг намунали маҳалла ёшлар етакчиси” танловининг вилоят босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Мазкур танловда вилоятнинг туман (шаҳар)ларидан 120 нафар маҳалла ёшлар етакчилари низомда белгиланган 10 та йўналиш бўйича ўзаро баҳс олиб борди.

Иштирокчилар барча йўналишлар бўйича амалга оширган ишларини тегишли маълумотлар, альбом ҳамда видеороликлар орқали намойиш қилди, савол-жавоб шартида баҳслашди.

[gallery-15077]

Якуний натижаларга кўра, тегишли йўналишлар бўйича биринчи ўринни эгаллаган иштирокчилар танловнинг республика босқичига йўлланма олди. 

Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

ЎзА фотомухбири Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ олган суратлар