Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Энг муносиблар мамлакат босқичида
17:08 / 2016-03-18

Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ўтказилаётган “Ташаббус – 2016” кўрик-танловининг Сирдарё вилояти босқичида Гулистон туманидаги “Барлос” кўп тармоқли фермер хўжалиги раиси Алижон Ҳайдаров “Энг яхши фермер” йўналиши ғолиби бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ўтказилаётган “Ташаббус – 2016” кўрик-танловининг Сирдарё вилояти босқичида Гулистон туманидаги “Барлос” кўп тармоқли фермер хўжалиги раиси Алижон Ҳайдаров “Энг яхши фермер” йўналиши ғолиби бўлди.

– Президентимиз раҳнамолигида қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш, жумладан, фермерлик ҳаракатини янада ривожлантиришга қаратилаётган алоҳида эътибор юксак самаралар бермоқда, – дейди А.Ҳайдаров. – Хўжалигимиз 120 гектар ерда деҳқончилик қилади. Пахта ва ғалладан ташқари, чорвачилик ва боғдорчилик ҳам ташкил этганмиз. 40 дан ортиқ ишчи меҳнат қилаётган хўжалигимизда 65 бош қорамол, 35 бош от, 3 бош туя боқилмоқда. Қишлоқ хўжалигида янги агротехнологияларни қўллаб, полиз ва сабзавот маҳсулотлари етиштиришни ҳам йўлга қўйдик. Ўтган йили 16,5 тонна сут, 8 тонна мева, 12 тонна полиз маҳсулотлари, 23 тонна мош, 20 тонна сабзавот етиштирилди. Келгусида фаолиятимизни янада кенгайтириш, маҳсулот етиштириш ҳажмини ошириш ва уни қайта ишлашни йўлга қўйишни режалаштирганмиз.

Танловда гулистонлик Рўзижон Мирзақулов “Энг яхши ҳунарманд”, Янгиер шаҳридаги “Омад текс” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Фарҳод Азизов “Энг яхши тадбиркор” йўналишида биринчи ўринни эгаллади. Ғолиблар танловнинг мамлакат босқичида иштирок этади.

Танловда тажрибали тадбиркор, фермер ва ҳунармандлар қаторида ёш ишбилармонлар ҳам иштирок этди. Жумладан, гулистонлик ёш ҳунарманд Шаҳризода Маматхонованинг теридан ишланган миниатюра асарлари, Мирзаобод туманидан Раъно Боймуродованинг миллий қўғирчоқлари, янгиерлик Соҳиба Ғаффорованинг оқ сурп, пахта ва тухумдан ясалган буюмлари иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.

Тадбирда Сирдарё вилояти ҳокими О.Ашурматов сўзга чиқди.