Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Энг муносиблар ғолиб бўлди
10:53 / 2021-05-29

Бухорода "Триатлон" спорт тури бўйича "Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармаси бошлиғининг кубоги" бўлиб ўтди.

Мусобақалар сузиш, велосипедда узоқ масофани босиб ўтиш ҳамда югуриш спорт турлари бўйича ўтказилди. Унда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан бир қаторда, 2000-2003 ва 2004-2006 йилларда туғилган ёш иштирокчилар ҳам ўз иқтидорини намойиш этди.

– Мусобақани ўтказишдан кўзланган асосий мақсад соғлом турмуш тарзини шакллантириш, вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг ижтимоий фаоллигини ошириш ва саломатлигини мустаҳкамлаш, ўсиб келаётган ёш авлоднинг соғлигига бефарқ бўлмаган ҳолда, ёшларни жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишга жалб қилишдан иборат, – дейди Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармаси Ёшлар билан ишлаш бўйича масъул лейтенант Муроджон Рахматуллоев. 

– Шунингдек, уларнинг ҳаракат фаоллигини ошириш, соғлом турмуш тарзи тамойилларини шакллантиришдир.  

Мусобақа якунига кўра, умумжамоа ҳисобида 1-ўринни Миллий гвардия вилоят Қўриқлаш бошқармаси, 2-ўринни Миллий гвардия вилоят бўйича бошқармаси, 3-ўринни вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси жамоалари эгаллади.  

Ғолиб жамоалар, фаол ёшлар Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармаси бошлиғининг диплом, медаль, кубок ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.  

Зариф Комилов, ЎзА