Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Энг муносиблар ғолиб бўлади
15:30 / 2023-05-18

“Ёш чегарачилар” ҳарбий-ватанпарварлик мусобақасининг Республика босқичи бошланди.

Мусобақанинг очилиш маросими академик М. Мирзаев номли илмий тадқиқот институти дала майдонида бўлиб ўтди. Унда Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари раҳбарияти, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар ишлари агентлиги, Ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши, шунингдек, бошқа бир қатор ҳамкор вазирлик ва идораларнинг вакиллари иштирок этди.  

Тадбирда ёшларнинг ҳар томонлама баркамол, қалбида юрт меҳри жўш урган ҳақиқий ватанпарварлар сифатида улғайиши учун тизимли ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди. Мазкур мусобақа давомида ҳам иштирокчи ёшларнинг эгаллаган билим ва кўникмалари уларнинг келгусида шахсий сифатларини шакллантириш билан бирга, касб танлаш борасидаги изланишларида ҳам ўзига хос ўрин тутиши айтилди.

Шундан сўнг, барча иштирокчи жамоаларга омад тилаган ҳолда, мусобақа шартларига старт берилди. Дастлаб, иштирокчиларнинг сафда шаҳдам қадамлар билан юриш ва қўшиқ айтиб ўтиш кўникмаси, мусобақа учун тайёрлаб келган махсус ҳарбий либослари, альбомлар, вимпел ва Калашников автомати макетлари кўрикдан ўтказилди.

[gallery-11927]

Таъкидлаш керакки, ҳар бир жамоа ўзининг юқори тайёргарлик даражасини намоён этган ҳолда мусобақа шартларини бажаришни бошлади. Мусобақалар қизғин, муросасиз ва дўстона руҳда давом этмоқда.

Н.Бозорова, ЎзА