Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Энг муҳим вазифалар белгилаб олинди
18:12 / 2022-08-24

Андижонда куз мавсумида дон экинларини экиш, келгуси йилда ғалладан мўл ҳосил олиш масалаларига бағишланган кўргазмали семинар бўлиб ўтди.

Бўстон туманидаги “Сайёра фаввораси” масъулияти чекланган жамияти пахта тўқимачилик кластери дала майдонида соҳа мутахассислари, мутасадди ташкилотлар вакиллари, фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирокида ташкил этилган семинарда мазкур йўналишда амалга ошириладиган ишлар муҳокама қилинди.

– Ғалла – халқимизнинг ризқ-рўзи, ғалла етиштириш эса қишлоқ хўжалигининг энг муҳим йўналишларидан бири ҳисобланади, – дейди Бўстон тумани ҳокими Санобархон Носирова. – Шу боис ҳам мазкур йўналишдаги ишларни самарали ташкил этиш, ҳар бир агротехник тадбирни ўз вақтида, сифатли бажариш муҳим аҳамият касб этади.

Семинарда мутахассислар томонидан дон экинлари экиладиган майдонларни белгиланган муддатларда экишга тайёрлаш, яхлит контурларни танлаш, мавсумда зарур бўладиган моддий-техника ресурсларини ўз вақтида ва тўлиқ етказиб бериш, дон экинлари парвариши жараёнида агротехник тадбирларни сифатли ва ўз муддатида ўтказиш, бошоқли дон етиштириш ҳажми ва ҳосилдорликни, шунингдек, фермер хўжаликлари ва кластер корхоналари манфаатдорлигини ошириш юзасидан таклиф, фикр ва мулоҳазалар билдирилди. Шунингдек, тадбирда ғалла экилган майдонларни пешма-пеш суғориш, сув йўлларини тартибга келтириш, тўла гектарлар яратиш, экинни агротехника талаблари асосида парваришлаш, дон экиш, ер тайёрлаш ва суғориш, зарур шарт-шароитлар яратиш каби муҳим вазифаларни самарали амалга ошириш бўйича тавсиялар берилди, муҳим вазифалар белгилаб олинди.

Дала майдонида мавзу бўйича кўргазма ташкил этилди. Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга мутахассис ва мутасаддилардан батафсил жавоб олди.

 

Ф. Убайдуллаев, З. Умрзоқов (сурат), ЎзА