Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Энг моҳир ва фаол ходимлар аниқланди
15:37 / 2021-12-02

Андижонда фавқулодда вазиятларни бартараф этиш, ёнғинларни ўчириш бўйича “Аълочи ходим” кўрик-танловининг республика босқичи бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан тизим ходимлари ўртасида фавқулодда вазиятларни бартараф этиш ва ёнғинларни ўчириш йўналишлари бўйича ўтказилган танловда Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда республикамизнинг барча вилоятларидан ташриф буюрган ҳарбийлаштирилган ҳамда касбийлаштирилган ёнғин-қутқарув қисмларининг 150 нафардан ортиқ смена бошлиқлари, йўриқчи-қутқарувчилар, ёнғин ўчирувчи-қутқарувчилар иштирок этиб, ўзларининг билим ва маҳоратини кўрикдан ўтказди.

Иштирокчилар турникда тортилиш, 3 километр масофага югуриш ҳамда касбий кўникмаларини амалда намойиш этиш бўйича ўзаро баҳслашди. Кўрик-танловнинг якуний натижаларига кўра, ҳарбийлаштирилган ҳамда касбийлаштирилган ёнғин-қутқарув қисмларининг смена бошлиқлари ўртасида Бухоро вилояти вакили, катта лейтенант Ф. Эргашев, Жиззах вилояти вакили К. Маматқулов, йўриқчи-қутқарувчилар ўртасида Махсус вазифаларни бажарувчи республика қутқарув маркази Навоий тоғ-кон металлургия комбинати ходими, оддий аскар Б.Маҳмудов, Фарғона вилояти вакили М.Абдулазизов, ёнғин ўчирувчи-қутқарувчилар ўртасида Самарқанд вилояти вакили, оддий аскар З.Омонов, Хоразм вилояти вакили Б.Раҳимов биринчи ўринни эгаллади.
Кўрик-танловнинг барча ғолиб ва совриндорлари Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

 

Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ,
З. УМРЗОҚОВ (сурат), ЎзА