French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Энг мерган камончилари аниқланди
10:54 / 2026-03-02

Камондан отиш бўйича Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида ўтказилган мамлакат чемпионати энг иқтидорли спортчиларни, жамоаларни аниқлаб берди.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳридан 260 нафардан ортиқ спортчилар иштирокида 18 метр масофадан микс ва жамоавий дастурлар бўйича кечган муросасиз баҳсларда 27 та йўналишда ғолиб ва совриндорлар аниқланди.

Белгиланган нишонларга камондан отиш дастурларида Раҳматилло Саидаминов, Жасмина Нурманова,  Беҳруз Нажмиддинов, Қаноатхон Сотиболдиева, Нурислом Нозимов, Асилзода Раҳимова, Бибихожар Йўлдошева, Аҳмаджон Давлатов сингари спортчилар ғолиблик шоҳсупасига кўтарилди.

Жамоавий йўналишларда эса Фарғона, Тошкент, Самарқанд жамоалари бир қатор йўналишларда устунлигини намойиш этди.

Миллий  терма жамоа учун муносиб номзодлар саралаб олинган чемпионат якунида ғолиб ва совриндорлар медаль, диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Тақдирлаш маросимида иштирок этган мутасаддилар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари мамлакатимизда камондан отиш спорт турини ривожлантириш, ёш спортчиларни қўллаб-қувватлаш ва бундай мусобақаларни мунтазам ўтказиш муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади.

Т.Рўзиев, ЎзА