Энг кучли ёш қиличбозларимиз сараланмоқда
Тошкент шаҳрида қиличбозлик бўйича U17 ёш тоифасидаги Ўзбекистон чемпионатида рапира йўналишида яккалик ва шпага бўйича жуфтлик баҳслари ғолиблари аниқланди.
Мусобақада юртимизнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган 100 нафардан ортиқ ўғил-қиз спортчилар ғолиблик учун кескин ва муросасиз кураш олиб борди. Унда Сардор Пўлатов йигитлар ўртасида чемпионга айланган бўлса, Анелия Килдеева қизлар орасида барча рақибларини доғда қолдирган ҳолда олтин медалга сазовор бўлди.

Чемпионатнинг шпага йўналишида жамоавий баҳсларда Тошкент вилояти-1 жамоаси Гулистон-2 жамоасини таслим этиб, мусобақа ғолибига айланди. Ушбу жамоаларга ярим финалда мағлуб бўлган, Гулистон-1 ва Қорақалпоғистон жамоалари кучли учликдан жой олди.
Қорақалпоғистон-1, Тошкент вилояти, Навоий-1 ва Андижон-1 жамоалари қизлар тоифасида шоҳсупага кўтарилди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА