Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Энг кучли таэквондочилар сараланди
10:31 / 2020-11-30

Пойтахтимиздаги “Универсал” спорт саройида таэквондо ва пара таэквондо бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси ҳамда мамлакатимиз таэквондо WT ассоциацияси томонидан ўтказилган чемпионатнинг сўнгги кунида пара таэквондо бўйича Зуҳриддин Тоҳиров, Жавоҳир Алиқулов олтин медални қўлга киритди.

Катталар ўртасида ўтган таэквондо WT баҳсларида Чарос Қаюмова, Гулсанам Алижонова, Жасурбек Жайсунов, Никита Рафалович шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди.