Энг кучли самбочилар номи аниқ бўлди
Чирчиқ шаҳрида жойлашган Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети мажмуасида самбо бўйича йилнинг сўнгги расмий мусобақаси – Ўзбекистон кубоги баҳслари кескин ва муросасиз баҳслар остида ўтмоқда.
Мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан келган самбочилар баҳс олиб бораётган кубок беллашувларида Ўткир Ғуломалиев, Оятилло Ашуров, Ортиқ Рашидов, Миржалол Тўхтаев, Умар Жумаев, Саидисломбек Қурбонов, Жавоҳир Садинов, Муҳаббат Ёқубова, Гулсевар Ниғматов, Каромат Чориева, Тилло Ҳонумқулов, Сўғдиевна Тошматова ва Шинар Иброева каби спортчилар ўз вазн тоифалари ва йўналишларида олтин медалга сазовор бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон кубогида эркаклар, аёллар ҳамда жанговар самбо йўналишларида ғолиб ва совриндорлар аниқланади. Ушбу беллашувларда энг яхши натижа қайд этган спортчилар келгуси йилда терма жамоа сафида нуфузли халқаро турнирларда мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА