Энг кучли рапирачиларимиз аниқланди
Пойтахтимиздаги «Пахтакор» спорт мажмуасида жойлашган қиличбозлик залида ўсмирлар ўртасидаги Ўзбекистон кубогининг рапира бўйича баҳсларида яккалик ва жамоавий беллашувлар ўтказилди.
Мусобақанинг ўғил ва қизлар ўртасидаги жамоавий баҳсларида Тошкент шаҳри терма жамоаси икки тоифада ҳам биринчи ўриндан жой олди.
Яккалик беллашувларида Селимхон Мустафоев, Назар Ғофуров, Абдуллоҳ Эргашев ва Отабек Норинбеков ўғил болалар ўртасида ғолиб ва совриндорлар қаторидан ўрин эгаллаган бўлса, Шодияхон Миратҳамова, Ульяна Кузикова, Назенде Алимхўжаева ҳамда Раяна Ташимова шоҳсупага кўтарилди.
Ўзбекистон кубогида сабля йўналишида яккалик ҳамда жамоавий беллашувлар ташкил этилмоқда.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА