Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Энг кучли пара каноэчилар аниқланди
11:16 / 2024-10-24

Тошкент вилоятида жойлашган “Туябўғиз” сув омбори ҳавзасида пара каноэ бўйича ёшлар ва катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати ўтказилди.

Мусобақада юртимизнинг турли ҳудудларидан жами 70 нафарга яқин пара каноэчи ғолиблик учун ўзаро баҳс олиб борди. Мусобақа якуний натижаларига кўра, Тошкент вилояти жамоаси ғолиб бўлди. Шунингдек, Тошкент шаҳри ва Фарғона вилояти жамоалари кучли учликни якунлаб берди.

Қайд этиш лозимки, ушбу чемпионат келгуси йил юртимизда ўтадиган ёшлар Параосиё ўйинлари ҳамда бўлажак нуфузли халқаро мусобақалар олдидан муҳим тайёргарлик вазифасини ўтайди.

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА