Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Энг кучли атлетлар аниқланди
11:20 / 2020-12-28

Пойтахтимизда енгил атлетика бўйича катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ўтказилди.

Енгил атлетика федерацияси томонидан ташкил этилган мазкур мусобақада 150 нафардан ортиқ атлетлар иштирок этди.

Кескин ва муросасиз ўтган чемпионатнинг турли масофаларга югуриш баҳсларида Ҳабиб Соҳибназаров, Шота Шаликашвили, Хуршид Аҳмадалиев, Ойбек Маматкомилов, Шарифа Давронова, Ирода Йўлдошева, Лайло Аллаберганова марра чизиғини биринчилардан бўлиб босиб ўтди. Тўсиқлар оша 100, 110 ва 400 метр масофага ўтган беллашувларда Эргаш Нормуродов, Шоҳруз Баратов, Саида Абдумўминова, Мехрангиз Эрназарова олтин медални қўлга киритди.

Баландлик, узунлик  ва уч ҳадлаб сакрашда Дмитрий Мельситов,  Дмитрий Пупко, Жавоҳир Нориев эркаклар ўртасида мамлакат чемпионига айланган бўлса, хотин-қизлар ўртасида Сафина Саъдуллаева, Шарифа Давронова ҳамда Хушноза Шавкатова ғалаба қозонди.

Енгил атлетиканинг энг томошабоб йўналишидан бири бўлган спортча юриш бўйича 10 километр масофага ўтган пойгада Расулбек Дилмуродов ва Диана Яфасова шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди. Лангар чўпга таяниб сакрашда Руслан Мақсумов ҳамда Виолетта Перегудова ҳамон тенгсиз эканини яна бир карра исботлади.

Ядро, найза, диск ва босқон улоқтиришда Рашидбек Содиқов, Сарвар Исмоилов, Иван Маркелов, Суҳроб Хўжаев, София Бурханова Наргиза Қўчқорова Севара Режепова ҳамда Ригина Адашбоева Ўзбекистон чемпиони, деган шарафли номга сазовор бўлди.

 

Жавоҳир ТОШХЎЖАЕВ, ЎзА