Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Энг кўп китоб ўқиган ўқувчи 15 миллион сўм пул мукофоти билан тақдирланди
13:09 / 2021-02-16

Андижон вилояти Марҳамат туманида “Энг кўп китоб ўқиган ўқувчи” китобхонлик танловининг финал босқичи бўлиб ўтди.

Марҳамат тумани ҳокими ташаббуси билан ўтган йилнинг октябрь ойида “Энг кўп китоб ўқиган ўқувчи” китобхонлик танлови эълон қилинган эди. Мактаб, ҳудудий ва туман босқичи йўналиши ўтказилган танловда тумандаги умумтаълим мактабларининг 7-11 синф ўқувчилари иштирок этди.

Танловнинг финал босқичида умумтаълим мактабларининг 11 нафар ўқувчиси ўзлари ўқиб чиққан мумтоз, замонавий ўзбек адабиёти, шунингдек, жаҳон адабиётининг энг сара асарлари асосида билим ва салоҳиятини намойиш этди.  

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат маслаҳатчиси, таниқли ёзувчи Хайриддин Султонов иштирок этиб, танлов иштирокчиларига китобни дўст тутиш, китоб мутолааси ҳақида маслаҳатлар берди.  

[gallery-1174]

– Китоб инсон тафаккурини чарҳловчи энг ноёб воситадир, – дейди Хайриддин Султонов. – Китоб ҳамма даврларда инсонларга яқин дўст, ҳамроҳ ва доно маслаҳатчи бўлиб келган. Ёшларнинг китоб ўқишга бўлган қизиқишини ошириш, мутолаа маданиятини юксалтириш мақсадида ўтказилаётган танловда ўқувчилар фаол қатнашаётгани барчамизни қувонтиради. Танлов иштирокчиларига эса омад тилайман.  

«Энг кўп китоб ўқиган ўқувчи» кўрик-танловининг якуний натижаларига кўра 13-умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчиси Мафтуна Раҳимова 83 балл жамғариб, фахрли 1-ўринга сазовор бўлди. Туман ҳокими томонидан 15 миллион сўм пул мукофоти ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.  

Иккинчи ўрин 81 балл жамғарган 10-умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчиси Муштарий Норалиева, учинчи ўрин эса 80 балл тўплаган 7-умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчиси Солиҳа Ғуломжоновага насиб этди. Иккинчи ва учинчи ўринни қўлга киритган иштирокчилар 10 миллион ва 5 миллион сўм пул мукофоти ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Мазкур танлов марҳаматлик ёшларни янада кўп китоб ўқиб, ўз билимлари ва маънавиятини янада юксалтиришга хизмат қилди.

Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ, З.УМРЗОҚОВ (сурат), ЎзА