English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Энг кўп ҳужжат қабул қилган ОТМ — ЎзМУ, энг кўп абитуриент — Қашқадарёдан
14:33 / 2022-08-02

2022/2023 ўқув йили учун абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш 20 июндан бошланиб, чет тилидан (касбий) ижодий имтиҳон ўтказиладиган таълим йўналишларига – 17 июль куни, бошқа таълим йўналишларига – 27 июль куни якунланди.

Абитуриентларни рўйхатга олиш Давлат тест марказининг my.dtm.uz сайти ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz сайти) орқали онлайн тарзида амалга оширилди.

Қорақалпоғистон Республикасидаги абитуриентлар my.dtm.uz ва my.gov.uz сайтларидан ташқари барча туманлардаги Давлат хизматлари марказларида (17 та) рўйхатга олинди. Бунда Давлат хизматлари марказларига Давлат тест маркази ва олий таълим муассасаларидан мутахассислар абитуриентларга маслаҳат бериш учун жалб этилди. Абитуриентларни рўйхатга олиш Давлат хизматлари марказларидан ташқари 100 га яқин мактабларда ҳам амалга оширилди. Улар учун алоҳида колл-марказлар ишга туширилди.

Республика бўйича жами 84 та давлат олий таълим муассасаси ҳамда уларнинг ҳудудлардаги 30 та филиал ва факультетларига 1 миллион 146 минг 744 нафар абитуриент рўйхатдан ўтказилди.

Жорий йилда илк бор 12 та олий таълим муассасасида масофавий таълим шакли жорий этилиб, 6 минг 867 нафар (биринчи таълим йўналишига нисбатан) абитуриент масофавий таълим шаклида ўқиш истагини билдирди. Шунингдек, 585 минг 669 нафар абитуриент кундузги, 25 минг 369 нафари кечки, 528 минг 839 нафари сиртқи таълим шакли учун рўйхатдан ўтди.

Энг кўп абитуриентлар рўйхатдан ўтган олий таълим муассасаси (биринчи таълим йўналишига нисбатан)

1. Ўзбекистон миллий университетига – 41 минг 577 нафар абитуриент ҳужжат топширди.

2. Тошкент давлат педагогика университетига – 40 минг 523 нафар;

3. Наманган давлат университетига – 37 минг 267 нафар;

4. Урганч давлат университетига – 37 минг 91 нафар;

5. Жиззах давлат педагогика институти – 35 минг 706 нафар абитуриент ҳужжат топширди.

Энг кўп абитуриент рўйхатдан ўтган ҳудудлар (доимий яшаш ҳудуди бўйича):

1. Қашқадарё вилояти 133 минг 987 нафар ҳужжат топширилган.

2. Самарқанд вилояти - 125 минг 717 нафар.

3. Тошкент вилояти -107 минг 923 нафар.

4.Фарғона вилояти -104 минг 201 нафар.

5.Сурхондарё -101 минг 417 нафар.

Тест синовларини ўтказиш учун 58 та (2021 йилда 53 та) бино, стадион ва хиёбон тайёрланмоқда. Бунда биринчи сменада 1 минг 614 та гуруҳда 48 минг 420 нафар, 1 кунда (2 сменада) эса 3 минг 228 та гуруҳда 96 минг 840 нафар абитуриент тест синовида иштирок этади.

Тест синовларининг очиқ ва шаффоф ўтишини таъминлаш мақсадида халқ таълими ва олий таълим муассасаларининг 3 минг 500 нафарга яқин раҳбар ва педагог кадрларни гуруҳ назоратчилари сифатида жалб этиш режалаштирилган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 январдаги 34-сонли қарорида 2022/2023 ўқув йили қабулидан бошлаб хорижий тиллар бўйича мутахассислар тайёрлашга ихтисослашган Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, Самарқанд давлат чет тиллар институти, Тошкент давлат шарқшунослик университетининг (фанлар мажмуасида чет тили биринчи фан сифатида киритилган) бакалавриат таълим йўналишларига ҳамда Тошкент давлат педагогика университети, Қўқон давлат педагогика ва Нукус давлат педагогика институтларининг хорижий тиллар бўйича педагогларни тайёрловчи бакалавриат таълим йўналишларига кириш имтиҳонларида тинглаб тушуниш, ўқиш, ёзиш ҳамда гапириш компетенцияларини аниқлаш ва баҳолашга қаратилган касбий (ижодий) имтиҳонлар ўтказилиши белгиланган.

Жорий йилда мазкур таълим йўналишларига ўқишга кириш учун 13 мингдан зиёд абитуриент рўйхатдан ўтди. Улар учун 2022 йил 23 -26 июль кунлари мазкур 6 та олий таълим муассасасига ўқишга кириш учун илк бор чет тилидан халқаро стандарт асосида тинглаб тушуниш, ўқиш, ёзиш ҳамда гапириш компетенцияларини аниқлаш ва баҳолашга оид касбий (ижодий) имтиҳонлар ўтказилди.

Имтиҳонлар абитуриентларга қулай бўлиши учун барча ҳудудларда ташкил этилди ва абитуриентлар ўзлари танлаган ҳудудда имтиҳонларда иштирок этди.

Имтиҳонлар 2 босқичда ташкил этилиб, унинг 1-босқичи (ёзма қисми) 23-25 июль кунлари қоғоз шаклида, 2-босқичи эса 24-26 июль кунлари электрон тарзда бўлиб ўтди.

Бунда абитуриентлар имтиҳонинг 1-босқичи (ёзма қисми) ўтказилган куннинг эртасига 2-босқич ( гапириш) имтиҳонларида иштирок этди. Мазкур имтиҳонларда абитуриентларнинг тинглаб тушуниш, ўқиш, ёзиш ва гапириш кўникмалари синовдан ўтказилди.

11 та чет тили – инглиз, немис, француз, испан, хитой, корейс, япон, ҳиндий, турк, араб ва форс тиллари бўйича ташкил этилди ва чет тилларини билишнинг B1 даражаси бўйича бўлиб ўтди.

Ҳозирда имтиҳон натижаларини ҳисоблаш ишлари якунланмоқда. Натижалар абитуриентларнинг шахсий кабинетида эълон қилинади. Бунинг учун абитуриентлар онлайн рўйхатдан ўтиш вақтида мазкур сертификат маълумотларини тизимга киритадилар ва уларнинг сертификатлари мутахассислар томонидан текширилади.

Жорий йилги онлайн рўйхатга олиш жараёнида абитуриентлар томонидан 29 мингдан ортиқ чет тили сертификати тизимга юкланди. Сертификатлар Давлат тест маркази мутахассислари томонидан текширилганида 955 та сертификат талабга жавоб бермаслиги аниқланди. (Уларнинг аксарияти чет тили сертификати эмас).

Шунингдек, 56 та сертификат қалбаки эканлиги аниқланиб, бу бўйича тегишли маълумотлар тайёрланган ҳолда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдим этилди. Қалбакилаштирилган сертификатларнинг 44 таси IELTS, 9 таси миллий, 2 таси HSK , 1 таси TOEFL iBT сертификатидир.

Жорий йилда чет тилидан миллий ва халқаро сертификатга эга  (сертификатлар тасдиқланган) абитуриентлар сони 28 минг 116 тани ташкил этди. Бу 2021 йилга нисбатан 17 минг 468 тага ёки 2,6 баробарга кўпдир (2021 йилда 10 минг 648 та).

Матбуот анжуманида оммавий ахборот воситалари ходимларининг саволларига батафсил жавоблар қайтарилди.

Тест жараёнларига тайёргарлик ишлари қандай олиб борилмоқда?

Н.Усмонова,

ЎзА