Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Энг кўп экспорт бўладиган 10 турдаги маҳсулотни ташқи бозорларга олиб киришда кўплаб тўсиқлар борлиги айтилди
16:23 / 2023-12-18

Президент раислигида ўтказилаётган йиғилишда бугунги кунда трикотаж кийим ва мато, газлама, кабель, маиший техника, мевалар, узум, дуккакли экинлар, қайта ишланган мева-сабзавот каби энг кўп экспорт бўладиган 10 турдаги маҳсулотни ташқи бозорларга олиб киришда кўплаб тўсиқлар борлиги қайд этилди.

Тармоқлар ҳар доимги экспорт бозорлари билан чекланиб қолаяпти, янги бозорларга кириб боришга уларда тоқат етишмаётгани кўрсатиб ўтилди.

Мутасаддиларга экспортбоп 10 турдаги тайёр маҳсулотнинг ҳар бирига 10 тадан янги истиқболли бозорни белгилаб, бозорларда маҳсулотларга техник ва сифат талабларини ўрганиб, ўзимизни корхоналарга уларни ўргатиш, лабораториясига ёрдам бериш топширилди.

Хориждаги ҳамкасблар билан музокара ўтказиб,  сертификат, бож ва йиғимларни юмшатиш бўйича чоралар кўриш вазифаси қўйилди.

ЎзА