Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Энг катта бойлик – илм-маърифат ва тарбиядир
13:42 / 2020-01-24

Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йилида биз ҳам четда қўл қовуштириб ўтирмасдан ўзимизнинг ҳиссамизни қўшишимиз керак.


Муҳтарам Президентимизнинг мурожаатномаларида қўйилган энг устувор вазифалар, ташаббуслар, таклифларни бевосита эшитиб, жуда кўп хулосаларга келдим.

Нутқнинг чуқур ва аниқ рақамлар таҳлили, амалий ва танқидий руҳи, салоҳият ва имкониятларимизни сафарбар қилиш ҳақидаги жонкуярлик бизнинг қалбимизга ҳам ўтди.

Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йилида биз ҳам четда қўл қовуштириб ўтирмасдан ўзимизнинг ҳиссамизни қўшишимиз керак.

Кексалар ибрати, кексалар маърифати ва юксак маънавияти ёшларга ўрнак ва намуна бўлиши лозим. Чунки илм йўқ жойда қолоқлик, жаҳолат ва албатта тўғри йўлдан адашиш бўлади. Мактабгача таълим, мактаб ва олий таълим, ундан кейинги билим ва илм олиш тизимлари, маънавият ва маърифат бўйича барча устувор йўналишлар аниқ белгилаб берилди.

Юртбошимиз жорий йилда кексалар, жумладан, ёлғиз кексалар билан ишлаш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича яхлит ва таъсирчан тизим яратилиши ҳақида алоҳида тўхталиб ўтдилар.

Кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилаларга эътибор қаратилиши ҳақидаги фикрлар ҳам бутун халқимизга манзур келади, албатта.

Нуроний жамғармаси тизимидаги барча ходимларимиз бу йўлда белни маҳкам боғлаб, аҳил бўлиб қатъий ҳаракат қилиши лозим. Давлат тараққиётида нуроний кексаларимиз, пенсия ёшидаги шахсларимиз, фахрийларимиз ҳам фаол иштирок этиши учун қўлдан келган ҳамма ишни қиламиз.

“Таълим ва тарбия – давлат ва жамият ҳаётидаги улуғ иш”, “Ёшлар тарбияси – ҳар бир кишининг муқаддас бурчи” деган тамойилларнинг амалда ўз ифодасини топиши учун кекса авлод вакилларининг миллий маънавиятни юксалтириш, ёшларни миллий қадриятлар асосида тарбиялашдаги ролини ошириш чораларини кўрамиз, бу борада кексалар маърифатини кучайтирамиз.

“Соғлом оила – соғлом жамият” ва “Оила муқаддас” деган эзгу ғояларни ҳаётга татбиқ этиш, оилалардаги маънавий-ахлоқий муҳитни соғломлаштириш, миллий оилавий қадриятлардан келиб чиқиб эр-хотин, ота-она ва фарзандлар, эр-хотин ва уларнинг ота-оналари ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлашда кўпни кўрган кексаларимизнинг ўрнини ошириш чораларини кўрамиз.

Маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳитни янада яхшилаш, ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик муҳитини шакллантириш, миллий қадриятларни сақлаш ва ривожлантиришда фаол иштирок этамиз.

Содиқжон ТУРДИЕВ,
Олий Мажлис Сенати аъзоси,
Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш 
“Нуроний” жамғармаси республика бошқаруви раиси