Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Энг катта бойлик – ақл-заковат ва илм
12:28 / 2020-01-24

Айниқса, 2020 йилга “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”, деб ном берилганини чин дилдан қўллаб-қувватлайман.


Давлатимиз раҳбарининг ҳар бир йўналиш бўйича айтаётган фикрлари, олдимизга қўяётган вазифа ва мақсадлари бугунги кунда юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни янги босқичда давом эттиришга катта туртки бўлади.

Айниқса, 2020 йилга “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”, деб ном берилганини чин дилдан қўллаб-қувватлайман.

Тўғри-да, энг катта бойлик – бу ақл-заковат ва илм, энг катта қашшоқлик эса билимсизликдир. Олдимизга қўйган барча мақсадларимизга эришиш учун илмли, замонавий билимларни эгаллаган мутахассислар, янгича фикрлайдиган ёш авлод керак. Бундай авлодни бугун тарбиялашимиз зарур.

Айни шу масалада Президентимиз кўпчиликка, бутун халқимизга манзур бўладиган гапни айтдилар. Яъни бу йил олий ўқув юртларига қабул квоталарида давлат грантларининг икки баробар оширилиши, қизлар учун алоҳида давлат грантлари ажратилиши бу олий таълим тизимида жуда катта янгилик, халқимиз учун қулайлик.

Илҳом ТЎХТАСИНОВ,
Самарқанд давлат чет тиллар институти ректори