Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Энг истеъдодли болалар сараланди
06:48 / 2022-07-30

ФОТОРЕПОРТАЖ

“Камалак юлдузлари” республика болалар ижодиёти фестивалининг Самарқанд вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Иқтидорли болаларни аниқлаш, уларнинг истеъдодини намоён қилишига имконият яратиш ва қўллаб-қувватлаш, ёш авлоднинг маданий савиясини юксалтириш, уларнинг маънавий оламини бойитиш, санъат ва гўзалликка интилишини кучайтириш, миллий санъат анъаналари ва йўналишларини сақлаб қолиш, ривожлантириш ва давом эттириш, иқтидорли болаларнинг ижоди ҳамда ташаббусларини кенг оммага, айниқса, ёшлар орасида тарғиб этиш, ҳаваскор ва профессионал жамоаларнинг ижодий фаолиятини рағбатлантириш мақсадида ўтказилаётган фестивалнинг вилоят босқичида туман ва шаҳар босқичларида ғолиб бўлган 6 ёшдан 14 ёшгача бўлган 500 нафардан ортиқ ўғил-қиз иштирок этди. Улар мумтоз, вокал ва халқ чолғулари, рақс, тасвирий ва амалий санъат, назм ва наср каби йўналишларда истеъдод ва маҳоратини намойиш этди.

[gallery-8080]

- Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та муҳим ташаббус доирасида ташкил этилган Республика болалар ижодиёти фестивали истеъдодли болаларни аниқлаш, уларнинг иқтидорини ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этмоқда, - дейди Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Самарқанд вилоят кенгаши қошидаги “Камалак” болалар ташкилоти раҳбари Нигина Муродова. – Фестиваль низомига кўра вилоят босқичи якуний натижаларига кўра, республика лауреати деб топилган 18 нафар ёш истеъдод соҳибига ихтисослаштирилган мусиқа ва санъат мактаби ҳамда амалий ва тасвирий санъат лицейларига кириш учун тавсиянома берилди.

Фестиваль якунида республика лауреатлари иштирокида концерт дастури намойиш этилди.

 

ЎзА фотомухбири
Алишер ИСРОИЛОВ олган суратлар