Энг гуллаган ёшлик чоғимда...
12 декабрь – Ҳамид Олимжон таваллуд топган кун!
Шодлик ва бахт куйчиси, истеъдодли шоир, драматург, олим, давлат ва жамоат арбоби Ҳамид Олимжон 1909 йил 12 декабрда Жиззах шаҳрида дунёга келди.
Наримонов номидаги бошланғич мактабни тугатгач, Самарқанд педагогика билим юртида (1923-1926) Ўзбек Педакадемиясида (1926-1931) ўқиди.
Ҳамид Олимжон талабалик йилларидаёқ шеър ёзди. Унинг асарлари 1926 йилдан “Зарафшон” газетасида чиқа бошлади.
1927 йилда шоир мазкур рўзнома муҳарририятига ишга ўтди.
Ҳамид Олимжоннинг “Кўклам” номли илк шеърий тўплами 1929 йилда босилиб чиқди. Шундан сўнг “Олов сочлар” (1931), “Ўлим ёвга” (1932), “Пойга” (1932) каби шеърий тўпламлари нашр этилди.
Давр билан бирга одим ташлаган, ўз ижодида халқимизнинг меҳнат қаҳрамонлигини тасвирлаган шоир 30-йилларда адабиётимизда сиёсий лириканинг энг яхши намуналарини яратди.
Ҳамид Олимжон поэзиясининг лирик қаҳрамони — ватанпарвар инсон, “Водийларни яёв кезганда” ўша лирик қаҳрамонга янги турмуш яратувчиси сифатида жаҳонга танилди. Ана ўша лирик қаҳрамон уруш йилларида “Жангчи Турсун” бўлиб гавдаланди.
Ўзбекистон Фанлар академиясининг мухбир аъзоси (1943) Ҳамид Олимжон ўзбек адабиётининг долзарб масалалари бўйича қатор илмий-танқидий асарлар яратди.
Ижодкор А.С. Пушкин, Л.Н. Толстой, М. Горкий, В. Маяковский, А. Серафимович, Т. Шевченко, М. Лермонтов, Н. Островский, А. Корнейчук асарларини таржима қилди ва улар ҳақида мақолалар ёзди.
Ўзбек халқ оғзаки ижодининг ажойиб дурдона асари “Алпомиш” достони биринчи марта Ҳамид Олимжон томонидан нашрга тайёрланиб, сўз боши билан (1938) чоп этилди.
У Алишер Навоийнинг 500 йиллигини ўтказиш юбилейи комитетининг аъзоси сифатида улуғ шоир ҳаёти ва ижоди юзасидан илмий-тадқиқот ишларини олиб борди.
Ҳамид Олимжон 1939 йилдан то умрининг охирига Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмасига раҳбарлик қилди.
У ўзининг “Дарё кечаси” (1936), “Чирчиқ соҳилларида” (1937), “Ўлка” (1939), “Бахт” (1940) тўпламлари, “Икки қизнинг ҳикояси” (1935-1937), “Ойгул билан Бахтиёр” (1937), “Зайнаб ва Омон” (1938), “Семурғ” (1939) достонлари билан новатор шоир сифатида даврининг илғор ғояларини тараннум этди.
Урушнинг оловли йилларида унинг “Муқанна” номли шеърий драмаси яратилдики, у ҳанузгача драматургиямизнинг гултожи бўлиб келаётир.
Истеъдодли шоир Ҳамид Олимжоннинг кўп асарлари қардош халқлар ва хорижий халқлар тилларига таржима қилинган.
Шоир 1944 йилда автомобиль ҳалокатига учраб вафот этган.
ЧИМЁН ЭСДАЛИКЛАРИ
Тоғда юрар оҳу бир жувон,
Сочимни тарайди шаббода,
Менга бугун яқиндир осмон:
Булутлардан теппамда пода.
Қашқатоғнинг ярқирар қори,
Ёнбағирда худди чумоли,—
Ўрмалайман ва борган сари,
Очилади бу ҳолнинг фоли:
Бунда гулнинг энг асллари —
Бахмал гилам алвон поёндоз,
Табиатнинг бор фасллари:
Баҳор ва ёз қаршимда пешвоз.
Қояларда асрлик достон,
Дараларда оппоқ, мангу қор,
Чўққиларда оташ саратон
Ёнбағирлар бинафша баҳор.
Гўзалликда туганмас булоқ,
Шамолда ўйнайди шалола,
Баҳор юрар кўчиб тоғма-тоғ,
Қўлларида лола пиёла.
Йўлларимда зангори кўллар,
Ойна каби тиниқ ва бежон,
Мен умримда кўрмаган гуллар,
Ном қўйишда ожиздир инсон.
Бу гўзалдир, бу ажаб бир ҳол,
Ҳам ваҳшидир, ҳамда осуда,
Булмасинми шоир тили лол
Шамол учиб ўйнаса сувда?..
Болалигим тутди ва бир бор,
Булоқ узра ётдим узаниб,
Ва санъатга бормасдан озор,
Ҳовуч-ҳовуч сув ичдим қониб.
ЭНГ ГУЛЛАГАН ЁШЛИК ЧОҒИМДА...
Энг гуллаган ёшлик чоғимда,
Сен очилдинг кўнгил боғимда.
Шунда кўрди кўзим баҳорни,
Шунда қалбим таниди ёрни.
Қушлар сайрар жонимга пайваст,
Мен севгининг бўйи билан маст.
Куни билан далада қолдим,
Лолазорлар ичра йўқолдим.
Қучоқ-қучоқ гуллар терганим
Ва келтириб сенга берганим
Кечагидай ҳамон эсимда,
Ҳар сония, ҳар он эсимда.
Шундан бери тилимда отинг,
Шундан бери дилимда отинг.
Энг гуллаган ёшлик чоғимда,
Сен очилдинг кўнгил боғимда.
ЙИГИТ
Кўкда парвоз этса лочин, ерга киргай зоғлар,
Кишнаган от ўтса чўлдан қўзғолур тупроғлар,
Қонга тўлгай жангга ботир кирса сўлу соғлар,
Сол қилич ёв бошига, қирғинга келди чоғлар.
Бағримизни қилди қон, ёвдан жаҳонни пок эт,
Эл чекар доду фиғон, ёвдан жаҳонни пок эт,
Шер юрак эй қаҳрамон, ёвдан жаҳонни пок эт,
Зоғ агар қолса тирик олам танин тирноғлар.
Ёвни учратган замон сен эсидан кетгунча ур,
Ҳам жаҳаннам комига ул беомон етгунча ур,
Етти пушти бу жаҳондан мангулик кетгунча ур,
Қилмасанг шундай агар, кетмас кўнгилдан доғлар.
Сен томирлар ичра қон ҳам жонимизга жонсан,
Келмасанг ҳам уйимизга энг азиз меҳмонсан,
Ҳам ватанга, ҳам элингга, доҳингга қурбонсан,
Сен омон келган кунинг ерга эгилгай тоғлар.
Ёвни енгу эртароқ кел, хўп соғиндик ўзимиз,
Қалбимизда мунтазирдир энг муқаддас сўзимиз,
Кеча-кундуз интизормиз, йўлларингда кўзимиз,
Сенга зордир гул, чаманлар, бўстонлар, боғлар.
БАҲРИ
Севинтирар хўп ажаб бир ҳол,
Қанот қоқиб учиб келган бахт:
Шойи кўйлак ва ғижим рўмол
Юборибдир унга пойтахт.
Баҳри шошар босолмай қадам,
Ўлчаб бўлмас унинг ссвинчин;
Типирчилар юрак тинмайин
Сиғдиролмай шодликнинг кучин.
Колхозда тўй, дутор, дўмбира,
Базм тинмас саҳарга қадар;
Баҳри қонмас ўйиндан сра,
Хўроз берар эртадан хабар.
Ҳамма хурсанд, ҳаммада шодлик
Етганига шундайин дамга,
Узатар Баҳрини колхози
Тошкентдаги катта байрамга.
Узатишар Баҳрини ҳамма:
“Биз учун ҳам қилинг саёҳат,
Шаҳарларни кезинг биз учун,
Омон боринг, қайтинг саломат!”
Тайёрланар Баҳри сафарга
Ўзин сезар қушдайин енгил;
Сандиғини очиб бисотин
Титабошлар барин бирма-бир.
Марказда хўп махтанмоқчидир:
“Пахта териб сигир олдим” деб,
Кўрсатмоқчи шол рўмолини:
“Ҳур меҳнатга қойил қолдим” деб.
Баҳри англар меҳнатнинг сирин,
Бахт қидирар ҳалол меҳнатдан.
Оппоқ пахта, коллектив ҳаёт,
Қутултирар азоб, ғурбатдан.
Баҳри юрар далада доим,
Ҳар ғўзани этиб парвариш;
Мардлик борар унинг кўнглига
Эркин турмуш ва маҳсулдор иш.
Қуёш чиқар ҳар кун ярқираб,
Баҳри тутар унинг қўлидан.
Чиқар юлдуз, чиқар тўлиб ой,
Бари юрар Баҳри йўлидан.
Тонгда турар ҳаммадан бурун,
Ссвиб очар далага қучоқ;
Қучоғига тўлган оқ олтин
Хирмонидан ўзи ясар тоғ.
Пахта териб ўтар узун кун,
Ошиб тўлар унинг плани;
Иши бўлар унинг овоза —
Достон бўлар донғи ва шони.
Ҳамма олар ундан намуна,
Туғар янги севги, муҳаббат:
Эркак, аёл қилишар дарров
Уни қувиб етишликка аҳд.
Хотин-халож тинглашар уни,
Баҳри сўйлар қилган ишидан,
Ниятидан, истиқболидан,
Сўзлаб берар тўқ турмушидан:
“Пахта бериб оламан шойи,
Пахта бериб атлас ва кимхоб;
Пахта бериб оламан бахмал,
Пахта бериб бойлик беҳисоб.
Пахта экиб соламан оқ уй,
Кўкрак очиб қуёш ва нурга
Пахта бериб тўй қиламан, тўй,
Қашшоқликни ирғитдим гўрга.
Колхоздаги ҳур, ҳалол меҳнат —
Шудир бахтим, шудир иқболим.
Шунга ишқим, меҳримни қўйдим,
Шунга келган ғижим рўмолим”.
Севинтирар хўп ажаб бир ҳол,
Қанот қоқиб учиб келган бахт:
Шойи кўйлак ва ғижим рўмол
Юборибдир унга пойтахт.
Баҳри кияр шойи кўйлакни,
Рўмолини ўрар севиниб;
Ойнасига қарар жилмайиб,
Ҳайрон бўлар ўзига тўниб.
Баҳри шошар босолмай қадам,
Ўлчаб бўлмас унинг севинчин.
Юрак ўйнар ололмайин дам,
Сиғдиролмай шодликнинг кучин.
Баҳри жўнар тонг билан туриб,
Хурсанд бўлиб шу ширин дамга,
Баҳрини узатар колхози
Тошкентдаги катта байрамга.
Тоғда юрар оҳу бир жувон,
Сочимни тарайди шаббода,
Менга бугун яқиндир осмон:
Булутлардан теппамда пода.
Қашқатоғнинг ярқирар қори,
Ёнбағирда худди чумоли,—
Ўрмалайман ва борган сари,
Очилади бу ҳолнинг фоли:
Бунда гулнинг энг асллари —
Бахмал гилам алвон поёндоз,
Табиатнинг бор фасллари:
Баҳор ва ёз қаршимда пешвоз.
Қояларда асрлик достон,
Дараларда оппоқ, мангу қор,
Чўққиларда оташ саратон
Ёнбағирлар бинафша баҳор.
Гўзалликда туганмас булоқ,
Шамолда ўйнайди шалола,
Баҳор юрар кўчиб тоғма-тоғ,
Қўлларида лола пиёла.
Йўлларимда зангори кўллар,
Ойна каби тиниқ ва бежон,
Мен умримда кўрмаган гуллар,
Ном қўйишда ожиздир инсон.
Бу гўзалдир, бу ажаб бир ҳол,
Ҳам ваҳшидир, ҳамда осуда,
Булмасинми шоир тили лол
Шамол учиб ўйнаса сувда?..
Болалигим тутди ва бир бор,
Булоқ узра ётдим узаниб,
Ва санъатга бормасдан озор,
Ҳовуч-ҳовуч сув ичдим қониб.
ЭНГ ГУЛЛАГАН ЁШЛИК ЧОҒИМДА...
Энг гуллаган ёшлик чоғимда,
Сен очилдинг кўнгил боғимда.
Шунда кўрди кўзим баҳорни,
Шунда қалбим таниди ёрни.
Қушлар сайрар жонимга пайваст,
Мен севгининг бўйи билан маст.
Куни билан далада қолдим,
Лолазорлар ичра йўқолдим.
Қучоқ-қучоқ гуллар терганим
Ва келтириб сенга берганим
Кечагидай ҳамон эсимда,
Ҳар сония, ҳар он эсимда.
Шундан бери тилимда отинг,
Шундан бери дилимда отинг.
Энг гуллаган ёшлик чоғимда,
Сен очилдинг кўнгил боғимда.
ЙИГИТ
Кўкда парвоз этса лочин, ерга киргай зоғлар,
Кишнаган от ўтса чўлдан қўзғолур тупроғлар,
Қонга тўлгай жангга ботир кирса сўлу соғлар,
Сол қилич ёв бошига, қирғинга келди чоғлар.
Бағримизни қилди қон, ёвдан жаҳонни пок эт,
Эл чекар доду фиғон, ёвдан жаҳонни пок эт,
Шер юрак эй қаҳрамон, ёвдан жаҳонни пок эт,
Зоғ агар қолса тирик олам танин тирноғлар.
Ёвни учратган замон сен эсидан кетгунча ур,
Ҳам жаҳаннам комига ул беомон етгунча ур,
Етти пушти бу жаҳондан мангулик кетгунча ур,
Қилмасанг шундай агар, кетмас кўнгилдан доғлар.
Сен томирлар ичра қон ҳам жонимизга жонсан,
Келмасанг ҳам уйимизга энг азиз меҳмонсан,
Ҳам ватанга, ҳам элингга, доҳингга қурбонсан,
Сен омон келган кунинг ерга эгилгай тоғлар.
Ёвни енгу эртароқ кел, хўп соғиндик ўзимиз,
Қалбимизда мунтазирдир энг муқаддас сўзимиз,
Кеча-кундуз интизормиз, йўлларингда кўзимиз,
Сенга зордир гул, чаманлар, бўстонлар, боғлар.
БАҲРИ
Севинтирар хўп ажаб бир ҳол,
Қанот қоқиб учиб келган бахт:
Шойи кўйлак ва ғижим рўмол
Юборибдир унга пойтахт.
Баҳри шошар босолмай қадам,
Ўлчаб бўлмас унинг ссвинчин;
Типирчилар юрак тинмайин
Сиғдиролмай шодликнинг кучин.
Колхозда тўй, дутор, дўмбира,
Базм тинмас саҳарга қадар;
Баҳри қонмас ўйиндан сра,
Хўроз берар эртадан хабар.
Ҳамма хурсанд, ҳаммада шодлик
Етганига шундайин дамга,
Узатар Баҳрини колхози
Тошкентдаги катта байрамга.
Узатишар Баҳрини ҳамма:
“Биз учун ҳам қилинг саёҳат,
Шаҳарларни кезинг биз учун,
Омон боринг, қайтинг саломат!”
Тайёрланар Баҳри сафарга
Ўзин сезар қушдайин енгил;
Сандиғини очиб бисотин
Титабошлар барин бирма-бир.
Марказда хўп махтанмоқчидир:
“Пахта териб сигир олдим” деб,
Кўрсатмоқчи шол рўмолини:
“Ҳур меҳнатга қойил қолдим” деб.
Баҳри англар меҳнатнинг сирин,
Бахт қидирар ҳалол меҳнатдан.
Оппоқ пахта, коллектив ҳаёт,
Қутултирар азоб, ғурбатдан.
Баҳри юрар далада доим,
Ҳар ғўзани этиб парвариш;
Мардлик борар унинг кўнглига
Эркин турмуш ва маҳсулдор иш.
Қуёш чиқар ҳар кун ярқираб,
Баҳри тутар унинг қўлидан.
Чиқар юлдуз, чиқар тўлиб ой,
Бари юрар Баҳри йўлидан.
Тонгда турар ҳаммадан бурун,
Ссвиб очар далага қучоқ;
Қучоғига тўлган оқ олтин
Хирмонидан ўзи ясар тоғ.
Пахта териб ўтар узун кун,
Ошиб тўлар унинг плани;
Иши бўлар унинг овоза —
Достон бўлар донғи ва шони.
Ҳамма олар ундан намуна,
Туғар янги севги, муҳаббат:
Эркак, аёл қилишар дарров
Уни қувиб етишликка аҳд.
Хотин-халож тинглашар уни,
Баҳри сўйлар қилган ишидан,
Ниятидан, истиқболидан,
Сўзлаб берар тўқ турмушидан:
“Пахта бериб оламан шойи,
Пахта бериб атлас ва кимхоб;
Пахта бериб оламан бахмал,
Пахта бериб бойлик беҳисоб.
Пахта экиб соламан оқ уй,
Кўкрак очиб қуёш ва нурга
Пахта бериб тўй қиламан, тўй,
Қашшоқликни ирғитдим гўрга.
Колхоздаги ҳур, ҳалол меҳнат —
Шудир бахтим, шудир иқболим.
Шунга ишқим, меҳримни қўйдим,
Шунга келган ғижим рўмолим”.
Севинтирар хўп ажаб бир ҳол,
Қанот қоқиб учиб келган бахт:
Шойи кўйлак ва ғижим рўмол
Юборибдир унга пойтахт.
Баҳри кияр шойи кўйлакни,
Рўмолини ўрар севиниб;
Ойнасига қарар жилмайиб,
Ҳайрон бўлар ўзига тўниб.
Баҳри шошар босолмай қадам,
Ўлчаб бўлмас унинг севинчин.
Юрак ўйнар ололмайин дам,
Сиғдиролмай шодликнинг кучин.
Баҳри жўнар тонг билан туриб,
Хурсанд бўлиб шу ширин дамга,
Баҳрини узатар колхози
Тошкентдаги катта байрамга.