Энг фидоий Миллий гвардиячилар муносиб тақдирланди
Гулистон шаҳрида “Сардоба” сув омборидаги техноген фалокат талофатларини бартараф этишда жонбозлик ва фидоийлик кўрсатган Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Сирдарё вилояти бўйича бошқармасининг бир гуруҳ ҳарбий хизматчи ва ходимларининг тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда Миллий гвардия қўмондонининг биринчи ўринбосари Бекмурод Абдуллаев, вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Анвар Каримов ва бошқалар сўзга чиқиб, “Сардоба” сув тошқини фалокати пайтида жонбозлик кўрсатган ҳамда талофатларини бартараф этишда фаол иштирок этган ҳарбий хизматчиларга самимй миннатдорчилик билдирди.

Тантанали маросимда Миллий гвардиянинг 14 нафар ҳарбий хизматчи ва ходимларига навбатдаги ҳарбий унвонлар, 20 нафарига Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг III-даражали “Намунали хизматлари учун” кўкрак нишони, 3 нафар ҳарбий хизматчига Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси “Фахрий ёрлиғи” ҳамда 37 нафар ҳарбий хизматчи ва ходимларга вилоят ҳокимининг қимматбаҳо совғаси – “Roison” телевизорлари тантанли равишда топширилди.